Ассалому алайкум! Бир дўстим билан шароитимиздан келиб чиқиб галма-гал машина олишга келишдик. Аввал дўстимга, яъни 50% (айтайлик, 20000000 сўм) мени, 50% дўстимнинг маблағига олдик. Бир йилдан сўнг олиш навбати менга келгунча 40 миллион сўмлик машинанинг нархи 60 миллион сўмгача кўтарилди. Энди биз қандай йўл тутмоғимиз керак.
Ва алайкум ассалом! Аввал олинган машина, иккингизни машинангиз ҳисобланади. Яъни 50% сизники қолгани дўстингизники. Ўз улушингизни дўстингизга хоҳлаган нархингизга сотишингиз мумкин. Дўстингиз рози бўлса янги олинадиган машинани 50% нархига сотишингиз ҳам мумкин. Рози бўлмаса ўзи билади. Валлоҳу аълам!