Ассалому алайкум! Биз оилада уч фарзандмиз. Отам раҳматли ўтиб кетган. Отамдан уч уй ва бир автомашина мерос бўлиб қолган. Мен катта фарзандман, онам билан бирга алоҳида яшайман. Автомашина менда қолган ва қизиқишимиз йўқлиги сабаб мен автомобилни сотиб пулини бизнесга тикканман. Укаларим, автомашина сиздалигига даъво қилмаймиз деб айтган. Укаларимга қолган уйларни бериб юборганман ва доимо уларларга моддий ёрдамлар бериб бораман. Улар ҳам, мен ҳам бир-биримиздан ҳеч нарса талаб қилмаймиз, лекин укам шу кунларда бироз қийинчиликка учраб қолган. Мен нисобга етган автомашина пулидан закотни унга берсам бўладими ёки аёлига берганим афзалми? Сизларни бизга устоз қилиб қўйган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Аллоҳ сизларнинг зуриётларингиздан ҳам қиёматгача фақиҳлар келиб туришини насиб қилсин!
Ва алайкум ассалом! Аввал отангиз вафот этган пайтда кимлар меросхўр сифатида қолганини ёзинг. Аввал мероснинг ҳиссалари аниқланилади, кейин уни кимга, қанча нархда сотишингиз ёки меросдан бирор буюм эвазига тахоруж – ўша нарсани олиб, қолганидан воз кечиш амалиётини қилишингиз мумкин. Меросхўрларнинг ҳиссалари аниқланмагунича меросга қолган нарсаларнинг барчасида шу қатори сиз сотиб пулини тиккан машина ва ундан келган фойдаларда муросхўрларнинг ҳаққлари бордир. Уларнинг ўз ҳаққларидан ўзларига закот чиқара олмайсиз. Валлоҳу аълам!