Ассалому алайкум! Азон айтишнинг тартиб қоидаси қанақа? Қўллар қанақа тутилади ёки оддийлигича турадими? Намозни ўрганмоқчи эдим, шунга маслаҳат бeрсангизлар. Ҳурматли устозлар, саволни нотўғри бeрган бўлсам узр. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Азон айтишда қўллар икки хил шаклда қулоққа текказиб турилади. 1-икки кўрсатгич бармоқ қулоқнинг икки тешигига киргазиб олинади. 2- икки кўрсатгич бармоқ ила қулоқнинг икки тешиги устини беркитиб олинади. Валлоҳу аълам!