Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

БИДЪАТ ВА ХУРОФОТЛАР ХАКИДА

00:00 / 14.07.2009 | eski savollar | 7250

Оламлар Робби Аллоҳ таолога беадад ҳамдлар, Унинг бандаси ва расули Муҳаммадга салому-саловотлар бўлсин! У зотнинг саҳобаларидан Аллоҳ рози бўлсин! Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари, муҳтарам устоз!Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинким, мени тавба ва Ўзига ибодат қилиш неъмати билан неъматлантирди. Ўтмишдаги ҳолимни ҳозирги ҳолатимга солиштирсам, анча ўзгарганман. Илм ва ибодат масалаларида анча билимларим ошиб бормоқда Аллоҳга шукр. Бунда сиз азиз устозимнинг ўрнингиз бўлакча. Сизнинг фатволарингиз бу йўлда машъала мисол нур сочиб туради. Китобларингиз қалбим қўрида. Аллоҳнинг фазлу карами ва сизнинг шарофатингиз билан хонадонимиздаги ақидалар ҳам ўзгарган ижобий томонга. Турли хил бидъат ва хурофотларни Аллоҳ қодир қилгунича, илмим борича уйимиздан даф қилмоқдаман Аллоҳнинг нусрати ила. Ҳали олдинда қиладиган ишларим жуда кўп ва мен бу масъулиятни қалбдан ҳис қилмоқдаман.1. Устоз хонадонимиздаги аҳли аёлларни фолбин, сеҳргар, қасидахон ҳамда жинхонларга боришдек куфр ва бидъатга олиб борадиган ярамас амаллардан Аллоҳнинг нусрати ила қайтардим. Ҳозирда улар фолбинларга, турли хил аёлларнинг “Биби сешанба”, “Мушкил кушод” каби динда йўқ маросимларига бормайдиган бўлишган. Лекин уйимизда битта динимиз таъқиқлаган амал яъни кўз текканда “КИННА” қилиш одати йўқолмаяпти. Буни кўп тушунтирдим, лекин фойдаси сезиларли эмас.Сен “бу динда йўқ дейсан, мана қара кинна қилгандан кейин йиғлаётган бола ҳам тинчиб қолади” деб бу одатни ташлашмаяпти. Мен буни ўрнига пайғамбаримиз ўргатган оятларни ўқиб, дам солишни йўлга қўяйлик, деб доим таъкидлаб келаман.Устоз бу масалада менга ва аҳли оиламдагиларга сизнинг насиҳат ва маслаҳатингиз жуда зарур ҳозир. Улар сизни айтганларингизга ишониб, бу одатларини тарк қилишларига ишонаман. Шунинг учун кинна қилиш ва шунга ўхшаган динда йўқ нарсаларни қилишнинг асли, келиб чиқиш сабаблари ва инсонга зарарлари ҳақида кенг ва батафсил тушунтириш бериб ўтсангиз. 2. Халқимиз орасида “чақалоқ чилласи”, “уйланган икки ёшнинг чилласи” каби истилоҳлар ва одатлар ҳали-ҳали давом этиб келмоқда. Янги туғилган чақалоққа 40 кун ичида бошқа кунлардагига қараганда бошқача муносабатда бўлишади. Янги келин-куёвларни, айниқса куёвларни 40 кунликда шомдан кейин кўчага чиқмасликка, ҳаттоки пойабзалини ҳам ташқарига ечмасликка қаттиқ тарғиб қилинади. Яна маййит қилинадиган маросимларнинг мана шундай муддатларга ўхшаган маросимлари бор. “Йигирма”, “Қирқ”, энди “Эллик икки” деган маросим бидъат тариқасида юзага чиқиб қолди. Ҳозирда кўпчилик “бу шариатда йўқ, булар бидъат ва хурофот” деганларга бу гапи учун ё далил сўрашади ёки бўлмаса ота-боболаримиз шуни қилишган, биз ҳам қиламиз, деган гапни айтишади. “Зикр аҳлидан сўранг” рисоласида бу саволга қисқача жавоб берилган экан. Муҳтарам устоз бу каби одатларнинг бидъат эканлиги ҳақида батафсил ёритиб берсангиз. Бу саволларга батафсил жавобни “Зикр аҳлидан сўранг” рисоласида ҳам чоп эттирсангиз мақсадга мувофиқ бўларди. Шоядки уйимдагилар, нафақат улар балки барча мўмин биродарларимиз ҳам бундан манфаатдор бўлсалар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Бу борада «Зикр аҳлидан сўранг” китобчасининг алоҳида сони чиққан. Шунингдек, “Ҳадис ва Ҳаёт”нинг “Тиб ва дам китоби” деган алоҳида жузи бор. Ўшаларга мурожаат қилинг.
-Чилла ҳақида диний манбаларда ҳеч қандай кўрсатма йўқ.-Маййитга қилинадиган маросимлар ҳақида эса, кўп гапирилган. Аммо одамларимиз китоб ва бошқа матбуотларни ўқимаслиги, турли маърузаларни эшитмаслиги, ўқиб эштиса ҳам амал қилмаслиги оқибатида бу борадаги бидъат ва хутофотлар ҳали ҳануз баъзи жойларда давом этиб келмоқда. Одамларимиз ичида бу борада динимиз таълимотларига эмас, маҳалланинг, аёлларнинг яна кимларнингдир кўрсатмаларига, қуруқ гаплари ва сафсаталарига амал қилаётганлари бор. Ҳар бир одам ўзидан ўтган азизларига яхшилик қилгиси келади. Нима қилса уларга яхшилик бўлишини, савоб етишини, оғири енгил, гуноҳи мағфират бўлишини, охиратдаги мақоми яхшиланишини истайди. Хўш, бу нарсаларни ким яхши билиши мумкин. Аллоҳ таоло ва У зотнинг расулими ёки маҳалла кўй ва уйда ўтирган хотинларми?
Ҳозирда бу соҳада қилинаётган ишларни буларни қаердан олингани ҳақида сўралса, одамлар айтди, кўпчилик қилади-ку, аёллар шундай дейишди каби жавоблар олинади. Бу албатта тўғри эмас. Динимизда, шариатимизда нима дейилганини билиш ва унга амал қилиш керак.
Бу борада “Тахийсу шарҳи ақийдатут тоҳавийяя” китобида қуйидагилар келган:

ЎЛГАНЛАРГА ДУО ҚИЛИШВА УЛАРГА САВОБ АТАШ 

93. Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир.
Шарҳ: Аҳли суннат ва жамоа ўлганлар тирикларнинг қилганидан икки йўл билан манфаат олишларига, иттифоқ қилганлар. Биринчиси: қилган одам тириклигида қилган амалидан (Яъни, бандага у тириклик чоғида охирати учун қилган ишлари, ўлгандан кейин ўзига манфаат етишига сабаб бўлади).
Иккинчиси: Мусулмонларнинг унинг ҳақига қилган дуолари ва айтган истиғфорлари. Унинг номидан қилинган садақалари ва ҳажлари. Баданий ибодатнинг савоби ўлганга етадими, йўқми?, деган масалада ихтилоф бўлган. Баданий ибодат, рўза, намоз, Қуръон қироати ва зикрга ўхшаган нарсалардан иборат.
1. Абу Ҳанийфа, Аҳмад ибн Ҳанбал ва жумҳур (кўпчилик) баданий ибодат савоби ўлганга етади, деганлар.
2. Шофеъий мазҳабидан машҳур гап ва Молик етмайди, дейдилар. қилганга ўзидан бошқанинг амалининг савоби етишига далил, Қуръонда, Суннатда, Ижмоъда ва Қиёсда бордир: 1. Қуръондан далил: «Улардан кейин келганлар: «Эй Роббимиз, бизни ва биздан олдин иймон билан ўтган биродорларимизни мағфират қилгин», - дерлар» (Ҳашр: 10) Аллоҳ таоло ушбу оятда ўзларидан олдин ўтган мўминларга мағфират сўраганларни мадҳ қилмоқда. Бу эса ўлганлар-тирикларнинг истиғфоридан манфаат олишига далолат қилади.
2. Суннатдан далил: Имом Абу Довуднинг «Сунан» китобида Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадис ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлик дафн қилиб бўлгандан кейин устида туриб: «Биродарингизга истиғфор айтинглар. Унга собитлик сўранглар. Чунки, у ҳозир сўроқ қилинади», - дер эдилар». Шунингдек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўлганларга қабрларини зиёрат қилган вақтда дуо қилиш ҳақида ҳадислар келган. Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» китобларида келган ҳадис бунга мисол: «Оиша розияллоҳу анҳо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Қабр аҳлларига истиғфор айтсангиз нима дейсиз?» деб сўрдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ассалому алайкум, эй мўмин ва мусулмонлар диёри аҳли. Аллоҳ биздан ва сиздан олдин ўтганларнию, кейин қолганларни раҳим қилсин. Ва албатта, биз ҳам сизларга келиб қўшиламиз», деб жавоб берганлар.
3. Ижмоъдан далил: Ислом умматининг эътиборли асосий қисми жам бўлиб, ўлганга жаноза намозидаги дуони далил қилиб, ўлган тирикларнинг дуосидан манфаат олади, деганлар. Жаноза намозидаги дуолар маълум ва машҳурдир. Уларни ўз аҳли биландир.
4. Қиёсдан далил: Баданий ибодат бўлмиш дуо ўлганга манфаат бергандан кейин рўза, намоз каби бошқа баданий иборатлар ҳам манфаат бериши турган гап. Чунки, орада фарқ йўқ. Бунинг устига бошқа баданий ибодатлар ҳам манфаат бериши ҳақида ҳужжат ва далиллар бор. 

САДАҚАНИНГ САВОБИ ЕТИШИГА ДАЛИЛ: 

1. «Бир киши Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, онам тўсатдан вафот этди. Ўйлайманки, агар гапирса садақа қилар эди. Унинг номидан садақа қилсам, унга ажри-савоб бўладими?» деб сўраганда. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа!»-деб жавоб бердилар. (Бухорий ва Муслим Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар).
2. «Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Ё Аллоҳнинг Расули, онам, менинг йўқлигимда вафот этди. У кишининг номидан садақа қилсам у кишига манфаат берадими?» деб сўраганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», деб жавоб бердилар. Шунда Саъд розияллоҳу анҳу: «Сизни гувоҳ қиламанки, ҳосилдор боғим у кишининг номидан садақа», деди. (Бухорий Ибн Аббосдан ривоят қилган). Рўзанинг савоби етишига далил: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким вафот этсаю зиммасида рўза тутиш бўлса, унинг номидан валийси рўза тутади», -деганлар. (Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар). Ҳажнинг савоби етишига далил: Саҳиҳ Бухорийда Ибн Аббосдан ривоят қилинган ҳадисда қуйидагилар айтилади: «Жуҳайна қабийласидан бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Онам ҳаж қилишни назр қилган эди. Ҳаж қилмасдан вафот этиб қолди. У кишининг номидан Ҳаж қилсам бўладими?»-деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унинг номидан ҳаж қил. Айтчи, онагнинг қарзи бўлганида адо қилармидинг? Аллоҳнинг қарзини ҳам адо қилинглар. Аллоҳ вафо қилишга ҳақлидир»-дедилар. Шунингдек, мусулмонлар, ўлган одамнинг қарзини бошқа биров, ҳатто бегона одам ҳам, тўлаб қўйса унинг зиммасиданги қарз соқит бўлишига ижмоъ қилишган. Бунинг далили - Абу Қатоданинг ҳадисидир. Абу Қатода розияллоҳу анҳу бир ўликнинг икки динор қарзини ўз бўйнига олган. Кейин ўша икки динорни ҳақдорга берганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Энди (ўлганнинг) териси совуди», - деганлар. (ал-Ҳоким ривоят қилган). Худди рўза ва ҳажнинг савоби етганидек, ҳақ олмасдан, холисона Қуръон қироат қилиб савоби ўлганга бағишланса, унинг савоби ҳам етади. Агар: «Бу иш ўтганлар ичида маълум бўлмаган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам буни қилишга иршод қилмаганларку!»-деган эътироз бўлса, жавоб шулки: Агар, эътироз қилувчи ҳаж, рўза ва дуонинг савобини етишини эътироф қиладиган бўлса, булар билан Қуръон қироати савобининг етиши орасида нима фарқ бор? ¤тганларнинг қилмагани савобни етмаслигига далил эмас, дейилади. Агар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқанинг номидан рўза, намоз, ҳаж ва садақа адо қилишга иршод қилганлар. Қироатга эса иршод қилмаганлар, деган эътироз бўлса. Жавобимиз қуйидагича: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сабабсиз, аввал бошдан иршод қилганларида қироатнинг савоби етмаслигига далил бўлиши мумкин эди. Ҳақиқатда эса, ундоқ бўлмаган. Одамлар ўлган шахс номидан рўза тутиш, ҳаж қилиш ҳақида сўраб келишганда изн берганлар. Бу эса, бошқа нарсалар ман қилинган, дегани эмас. (Агар бирон киши Қуръон қироати ҳақида сўраганида изн берган бўлур эдилар). Қироат савобини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишлашга келсак. Мутааххир уламолардан баъзилари бу ишни мустаҳаб, деганлар, баъзилари, бидъат, деганлар. Чунки, саҳобалар бундоқ қилмаганлар ва ўзи шундоқ ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга у кишининг умматларидан ҳар бирининг яхши амали савоби, қироати Қуръонми, бошқами етиб туради. Чунки, У зот умматларини яхши ишларга далолат ва иршод қилганлар. Ўлган одам Қуръон қироатини эшитса манфаат олади, деган гап тўғри эмас. Бу гапни машҳур имомлардан бирортаси ҳам айтмаганлар. ¤лик қироатни эшитиши мумкин. Аммо, эшитиб, манфаат олиши собит эмас. Бу нарса ҳаёт вақтида бўлиши шарт. Чунки, бу ихтиёрий ишдир ва ўлими билан кесилгандир. Балки, зарарланиши, алам чекиши мукин. Аллоҳнинг амрида юрмагани, қайтарганидан қайтмагани ва яхши амалларни кўпроқ қилмагани учун надомат қилиши мумкин. Билингки, Қуръон қироати савобини бағишлаш учун маросим уюштириш, жузъларни бўлиб бериш, жамоат бўлиб, овоз чиқариб дуо қилиш каби одат бўлиб қолган нарсалар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобалар, тобеъийнлар, таба тобеъийнлар ва мужтаҳид уламоларнинг бирортасидан ҳам собит бўлмаган. ¤лганнинг номидан рўза тутиш, ҳаж ва садақа қилишнинг маълум шакли бўлмаганидек, Қуръон қироатининг ҳам маълум шакли ёки шарт-шароити йўқ. ¤лган одамга савоб бўлишини хоҳлаган одам ўзи тиловат қилиб, дуо ила савобини бағишлаб қўяверади. Аммо, бировни Қуръон тилвот қилиб савобини маййитга бағишлаш учун ёнлаб олишни ўтган азизлардан ҳеч ким қилмаган. Уламоларимиздан бирорталари бу ишга амр қилмаганлар, рухсат ҳам бермаганлар. Савобнинг етиши, амал Аллоҳ учун холис бўлгандагина бўлади. Ажр-ҳақ олиш учун ёнланган одамнинг қироати эса, холисона эмас. Шунинг учун ундан савоб ҳам ҳосил бўлмайдики, маййитга бағишласа. Шунинг учун ҳам, имомлардан бирорталари рўза тутиб, намоз ўқиб савобини маййитга бағишлаш учун бировни кирага олинади ҳам, демаганлар. 

САВОБНИ БАФИШЛАШ ҲАҚИДААҲЛИ БИДЪАТНИНГ МАЗҲАБИ 

Баъзи бир аҳли бидъатлар, ўтган одамга на дуонинг ва на бошқа нарсанинг савоби етмайди, деганлар. Уларнинг бу гаплари юқорида Қуръон ва суннатдан келтирилган далиллар ила мардуддир. Аҳли бидъатнинг далиллари:
1. «Ва инсон учун фақат ўзи саъй-(ҳаракат) қилганидан бошқа нарса йўқ» (Нажм: 39).
2. «Фақатгина ўзингиз қилиб ўтган амаллар билан жазоланурсиз» (Ёсин: 54).
3. «У (жон) фойдасига касб қилган нарсаси ва У (жон) зарарига касб қилган нарсаси» (Бақара: 286).
4. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вақтики, одам боласи ўлса, унинг уч нарсадан бошқа амали кесилади: Садақаи жория, унга дуо қиладиган солиҳ фарзанд ва ундан кейин манфаат олиниб туриладиган илм!» - деганлар. (Муслим ривоят қилган). Аҳли бидъатнинг далилларига жавоб:
1. Уларнинг «Ва инсон учун фақат ўзи саъй (ҳаракат) қилганидан бошқа нарса йўқ» (Нажм: 39) ояти ҳақида айтган гапларига жавоб шулки, аввало, инсон ўз саъйи-ҳаракати билан дўстлар ортдиради, фарзанд ортдиради, уйланиб хотинлик бўлади, яхшиликлар қилади, раҳмат сўраб дуо қилсалар, саъй-ҳаракатидан бўлмай нимадан бўлади? Иккинчидан, Қуръон одам ўзидан бошқанинг саъйидан манфаат олмайди, дегани йўқ. Қуръон одам ўзидан бошқанинг саъйига эга бўлмайди демоқда. Бу икки иш орасида, яъни, инсоннинг ўзидан бошқанинг саъйидан манфаат олмаслиги билан эга бўлмаслиги орасидаги фарқ махфий эмас, очиқ-ойдиндир. Аллоҳ таоло инсон фақат ўз саъйига эга эканлиги, бошқанинг саъйига, ўша бошқанинг ўзи эга бўлиши ҳақида хабар берди. Ўзи эга бўлган нарсани эса, хоҳласа ўзига олиб қолади, хоҳласа бошқага беради.Ушбу оятни ўзидан олдингиси билан боғлаш ҳам бизнинг жавобимизни қувватлайди. Чунки, одинги оятда: «Бир жон бошқасининг оғирлигини кўтармайди», дейилган. Бу эса, Аллоҳ таоло ҳеч кимни бошқа бировнинг айби туфайли иқоб қилмаслигини, бу дунёнинг подшоҳларига ўхшаб бировнинг маъсияти учун бошқни жазоламаслигини тақозо қилади. Иккинчидан, ҳар бир киши бировнинг амали билан эмас, фақат ўз амали ила нажот топишини тақозо қилади. Шундоқ бўлгандагина инсоннинг ота - боболари, ўтганлари ва машойихлари амали ила нажот топиш ҳақидаги хом хаёли кесилади.
2. Шунингдек «У (жон) фойдасига касб қилган нарсаси ва У (жон) зарарига касб қилган нарсаси», (Бақара: 286) оятининг маъноси ҳам аввалги оятнинг маъносига ўхшайди. Ҳар бир шахс ўз касбининг эгаси, бировнинг касбининг эгаси эмасдир. Ҳар бир шахс ўз маъсияти туфайли иқоб қилинур, бошқанинг маъсияти туфайли эмас.
3. Энди «Фақатгина ўзингиз қилиб ўтган амаллар билан жазоланурсиз» (Ёсин: 54) ояти сиёқига тўлиқ қарайдиган бўлсак: «Бугунги кунда бирор жонга ҳеч зулм қилинмас. Фақатгина ўзингиз қилиб ўтган амаллар билан жазоланурсиз», (Ёсин: 54) дейилган. Яъни, бир банданинг бошқа бировнинг қилган амали туфайли жазога тортилмаслиги таъкидланмоқда. Бошқанинг амалидан манфаат олиши эмас.
4. Одам боласи ўлса ундан амали кесилиш ҳақидаги ҳадисга келсак. Бу ҳадиснинг далил қилиб келтиришнинг ўзи нотўғридир. Чунки, унда «амал кесилади» дейилган, «манфаатланиши кесилади», дейилмаган. Ҳар бир амалга уни қилувчиси эгадир. Хоҳласа ўзига олади, хоҳласа ўзгага бағишлайди. Бизда эса, одамларимизнинг кўплари мазкур ишларнинг бир тарафга қўйиб, “маросимлар”га ўзларини урадилар. Барча гап сўз айнан ўша нарсалар устида бўлади. Сиз айтиб ўтган ва ўтмаган “уч”, “етти”, “пайшанбалик”, “йигирма”, “қирқ”, яқиндан “Эллик икки” ва “йил” ва бошқа маросимлар бошларини қамраб олган бўлади. Бу бидъатларни қилиш учун уларга бағишланган яна бир қанча бидъат ва хурофотлар тўқилган. Мисол учун “йигирма” ёки “қирқ”ни тоқ куни қилиш керак экан. Ўн етти ёки ўттиз етти кунда. Пишириладиган таомлар ҳақида ҳам ҳар хил гаплар бор. Аммо бу нарсалар ҳақида диний китобларимизда бир оғиз ҳам сўз йўқ.
Мотам муносабати билан дастурхон уюштиришни “вазийма” дейилади. Бу нарсани қилиш ихтиёрийдир. Фақат унинг куни, исми ва унда қилинадиган таомлар таъйин қилинган эмас. Ҳеч ким уни мажбурий деган ҳам эмас.
Бу маросимни ҳар ким ўзидан, оиласидан, қарамоғидагилардан ортдирган маблағи бўлган пайтда, исроф, хўжа кўрсин ва бидъат-хурфотлардан четда бўлган ҳолда қилса бўлади. Унга иложи борича қорни тўйса, қайғуси кетадиганларни таклиф қилса яна ҳам яхши бўлади. Бу ишни мажбурий деб ўйлаш, кун санаб турли номлар билан аташ ва фалон тоамни тайёрлаш керак экан дейиш мутлақо тўғри эмас. Айниқса, етим – есирларнинг ризқини қирқиш, қарз олиш каби ишлар мумкин эмас. Чунки бизнинг динимизда ўликни йўқлайман деб тирикни қийнашга ҳеч қандай йўл йўқ.
Ҳар биримиз ушбу ҳақийқатларни англаб етишимиз ва улар тақозоси ила амал қилишимиз керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat