Ассалому алайкум! Малумки бизни динимизда Аллоҳдан бошқасига сиғинилмайди. Дин борасида нимадир кўрсам ёки эшитсам аниғини билишга ва шунга амал қилишга ҳаракат қиламан. Агар билимсизлигим туфайли нотўғри нарса айтаётган бўлсам минг бор узр. Қишлоқда тураман. Боғимизда ўртача 3 метрликдаги баландлик бор. Уйдагила Шаҳидча дейишади. Яни айтишларича шаҳид бўлганлар кўмилган эмиш. Бувим ёмон туш кўрсала ёки бирор ерлари оғриса ўша ерда чўпга пахта боғлаб момоларга деб чироқ(олов) ёқадила. Бетоб бўлиб қолсак қабристонга бориб ҳозир номи эсмида йўқ, қанақадир улуғ шахсни қабрига бориб шунақанги ишларни қилишади. Бу ишлар тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларга чироқ ёқишдан қайтарибгина қолмасдан, бундай ишни қилувчиларни лаънатлаганлар.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ لَعَنَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ زَائِرَاتِ الْقُبُورِ وَالْمُتَّخِذِينَ عَلَيْهَا الْمَسَاجِدَ وَالسُّرُجَ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни зиёрат қилувчи аёлларни, қабрларни саждагоҳ қилиб олувчиларни ҳамда қабрлар устига чироқ ёқувчиларни лаънатладилар» (Абу Довуд ривояти).
Билимсиз кишилар қабрларга сажда қиладилар, тавоф қиладилар, остонасини ўпадилар, бу ишларнинг барчаси шаръан ножоиз, Аҳли сунна ва жамоа имомлари наздида ҳаром ҳисобланади. Шариатимиз қабрларни эхтиром қилишда бу каби йўл тутишдан қайтарган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кейинчалик умматлари шу ишларга қўл уриши мумкинлигини билиб, бундан қайтарганлар.
عَنْ عَائِشَةَ رَضِي اللهُ عَنْها، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : فِي مَرَضِهِ الَّذِي مَاتَ فِيهِ لَعَنَ اللَّهُ الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى اتَّخَذُوا قُبُورَ أَنْبِيَائِهِمْ مَسْجِدًا ...
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган бетобликларида:
«Аллоҳ таоло пайғамбарларининг қабрларини саждагоҳ қилиб олган яҳудий ва насороларни лаънатлади», дедилар...» Бухорий ривояти.
وَاعْلَمْ أَنَّ النَّذْرَ الَّذِي يَقَعُ لِلْأَمْوَاتِ مِنْ أَكْثَرِ الْعَوَّامِ وَمَا يُؤْخَذُ مِنْ الدَّرَاهِمِ وَالشَّمْعِ وَالزَّيْتِ وَنَحْوِهَا إلَى ضَرَائِحِ الْأَوْلِيَاءِ الْكِرَامِ تَقَرُّبًا إلَيْهِمْ فَهُوَ بِالْإِجْمَاعِ بَاطِلٌ وَحَرَامٌ ... وَقَدْ اُبْتُلِيَ النَّاسُ بِذَلِكَ ، وَلَا سِيَّمَا فِي هَذِهِ الْأَعْصَارِ
«Билингки, авом халқ тарафидан ўликларга атаб назрлар қилиш, Аллоҳнинг дўстларининг қабрларига уларга яқин бўлиш мақсадида тангалар ташлаш, шам, чироқлар ёқиш ботил ва ҳаром ишлардир. Бу нарсаларга хусусан, асримиз одамлари кўпроқ мубтало бўлганлар» («Роддул Мухтор»).
Кўпчилик инсонлар Аллоҳнинг дўстларининг қабрларига бориб, улардан фарзанд сўрайдилар, атаб жонлиқ сўядилар, ис чиқарадилар. Бу ишлар ҳам, сўйилган жонлиқлар ҳам – барчаси ҳаромдир.
وَلَا يَمْسَحُ الْقَبْرَ وَلَا يُقَبِّلُهُ فَإِنَّ ذَلِكَ مِنْ عَادَةِ النَّصَارَى
«Қабрни силаб-сийпалаб, ўпиб бўлмайди. Чунки бу насороларнинг одатидир» («Фатавои Ҳиндия»).
3). Намозхонликни ўзи диндорликнинг аломати эмас. ақийдада ҳам адашмаслик шарт. Акс ҳолда ўқиган намоз ва бошқаларни ҳеч қндай фойдаси бўлмайди. Валлоҳу аълам!