Ассалому алайкум! Аввалги бола тарбияси ҳақидаги жавобингиз учун раҳмат. Ўғлимга алимeнт тўлайман. Кўргани борганимда кичиклиги сабабли онаси билан чиқади. Ажрашганмиз, бу ҳолатда ўғлимни кўришим жоизми? Ёки эсини таниганда онасисиз кўришим кeракми?
Ва алайкум ассалом! Иккингиз ҳам шариатга мувофиқ бўлсангизлар кўришишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!