Ассалому алайкум! Биз оилада 3 та ўғилмиз қиз йўқ мен энг кенжасиман. Катта акам 2 йил бўлди алоҳида бўлганига уйини кўчиб ўтгунича бўлган ҳамма ишларини биргаликда меҳнат қилиб қурганмиз. Ўртанча акамни ҳозир уйи қуриляпти тез Ора кўчиб ўтадиган аҳволга келади. Бу уйгаям тахминан ярим битгунича учаламиз меҳнат қилдик. Катта акам алоҳида бўлганидан кейин қолган ишларини кичкина акам ва мен давом қилдирдик. Алҳамдулиллаҳ меҳнатларимиз самараси кўринди. Биз ўсиб улғайган уйда Отам ва Онам билан яни кенжа ўғил ман қоладиганман. Бу уйимиз 1967-йилда қурилган экан кўп жойи жуда эскирди реконструксия қилгандан кўра уйни бузиб янгидан қурган осонроқ ва авзал бўлиб қолди. Бироқ акаларимни иккаласи ҳам менга ёрдам берадиганга ўхшашмаяпти. 2 та уйни биргаликда қурсагу менга ҳеч бири ёрдам бермаслиги маълум бўлиб борган сари жудаям ҳафа бўлиб кетяпман. Акаларим ҳақида ёмон ҳаёлда бўлиш яхшимас бироқ ҳақиқат шу. Устозлар маслаҳат беринглар бу дунё матоҳи ўткинчи уй жой деб ака укалар орасида ҳафагарчилик бўлиши яхшимас бироқ ажалимиз келгунича ҳар ким ҳам яхши янги уй жойда яшашни ҳоҳлайди бу нафс қонуни. Биргаликда меҳнат қилсагу менга навбат келганда бунақа бўлса жудаям Алам қилиб кетяпти. Рости кундан кунга кўнглим совиб боряпти.
– Ва алайкум ассалом! Ота онангиз ўша уйни сизга ҳадя қилсинлар. Кейин ўзингизнинг мулкингизга ўтса, ўзингиз қуринг. Акаларингиз ёрдам берса, яхши. Бермаса, хафа бўлманг. Валлоҳу аълам!