Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ, устозимиз Шайх Ҳазратларини «Ҳадис ва Ҳаёт» китобларини рўзага оид қисмини ўқиб кўп манфаатли илмлар олдим. Шу китобдаги бир масала ҳақида бироз ўйланиб қолдим. Шуни тўғри тушундимми ёки йўқми. Шуни текшириб берсангизлар.
Агар рўзадор шахс, рўзадорлиги эсида туриб, қасддан мушки анбарни ҳидласа ёки суртса, рўзасига ҳеч қандай зарари йўқ. Агар рўзадор шахс, рўзадорлиги эсида туриб, қасддан бирор ҳиди ширин тутунни ёки исириқни ҳидласа ёки ютса рўзаси очилади. Азиз Устозлар, тўғри тушунибманми?
Ва алайкум ассалом! Рўзадор шахс қасддан атир, гул, райҳон кабиларни ҳидлаши билан рўзаси очилмайди. Қасддан бирор ҳиди ширин тутунни ёки исириқни ҳидласа ёки ютса рўзаси очилади. Валлоҳу аълам!