Ассалому алайкум! Сизлардан махсига масх тортишда товондан топиқача масх тортиб бўлмаслигини билиб олдим. Бир инсон махсига товондан топиқача масх тортиб бизга имомлика ўтарди биз номозларда унга иқтидо қилганмиз. Энди шу номозларимизни қазосини ўқишимиз керак бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ўша инсон товонига масҳ тортган бўлса ва маҳсисининг устига фарзни адо қилиш учун кифоя миқдорича бўлса ҳам масҳ тортмаган бўлса, таҳорати жоиз бўлмаган. Шу ҳолат бўлганини аниқ билсангиз, ўша ҳолатда ўқиган намозларингизни қайта ўқийсиз. Валлоҳу аълам!