Ассалому алайкум! Аввалам бор Рамазон ойи барча мўминларга муборак бўлсин. Аллох дин йўлида қилаётган хизматларингиздан рози бўлсин. Саволимни жавобини қидириб тополмадим адашган бўлсам узр сўрайман олдиндан. Мен бир дўстимга 1 йил олдин машинамни 1 йилдан кейин пулини бериш шарти билан қарзга сотгандим. У менга яна 2 ойдан сўнг тўлиқ хамма пулни бирданига тўлайди. Мен пулни олгунимча ўша пулдан закот беришим вожиб бўладими? Ёки пулни қўлимга олганимдан сўнг 1 йил ўтиб закот бераманми?
Ва алайкум ассалом! Агар аввалдан закот бериб юрган бўлсангиз, қўлингизга олгач пулидан закот беришингиз вожиб бўлади. Агар қўлингизга тегадиган ўша пул туфайли нисоб эгаси бўладиган бўлсангиз, қўлингизга текканидан бир йилдан кейин закот бериш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!