Ассалому алайкум! Чет давлатда ишлайман, ёшлигимдан тинчлантирувчи дори истеъмол қиламан унча кўп вақт бўлмади ибодатни бошлаганимга алҳамдулиллаҳ, гохида номоз вақтига кам вақт қолганда уйғонаман намозимни ўқиб соатга қарасам номоз вақти чиққан бўлади. Нима қилай қазосини ўқишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Бомдод намозида шу ҳолат бўлса қайта қазо қилиб ўқийсиз. Чунки қуёш чиқаётган пайтда бомдод ўқиса намоз дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам!