Ассалому алайкум! Ҳаммани кириб келган рамазон ойи билан табриклайман. Аллоҳ ҳамма рўзадорларга сабр берсин. Ҳомиладорлигим туфайли бу йил рўзани тута олмайман. Менинг 2 та опам бор, биттаси бева икки боласи билан қолган, лекин топиши ёмон эмас. Иккинчисини эри бўлгани билан ижарада туришади, аҳволи унчалик яхши эмас. Саволим: 1. Фидяни қайси бирига берсам тўғри бўлади?
2. Иккисига ҳам бўлиб берсам ҳам ўтадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ҳомиладорликдан тута олмаган рўзага фидя берилмайди, балки қазосини тутиб бериш фарз бўлади. Валлоҳу аълам! http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=28923.0