Ҳурматли Шайх ҳазратлари, аввало сизни ва барча яқинларингизни Қурбон ҳайити ила муборакбод этишга изн бергайсиз. Доимо биз муҳлисларингизнинг бахтимизга сог'-омон бо'линг. Бизни ислом зиёси ила ма'рифатлантириш ё'лида қилаётган ҳаракатларингизни Аллоҳим улуг' ажрлар ила мукофотласин. Ҳазрат, вазиятдан фойдаланиб сизга "Яҳшилик ва силаи рахм" деб номланган китобингиз ила бизни қувонтирганингиз учун ташаккурлар айтмоқчиман. Ушбу китобингиз менинг ҳаётимни ижобий томонга о'згаришига сабабчи бо'лди. Аллоҳ рози бо'лсин сиздай зотдан. Ҳазрат, энди ижозатингиз ила сизга айрим саволлар ила мурожаат этсам: 1. Бизга ма'лумки, яқин орада жаҳон иқтисодий инқирози ҳақида барча оммавий ахборот воситаларида ко'п ва ҳо'п гапирилди. Шу билан бирга инқироз исломий молиявий тизимга зарар етказа олмаганлиги ҳақида ҳам гаплар ко'п гапирилди. Юртимиздаги яна бир ҳолат : ҳозирда бизга жаҳон андозаларидаги молиявий янгиликлар сифатида пластик карточкалар, нақд пул иштирокисиз олди-берди тизимлари, ауксион, биржа, тармоқли маркетинг каби ко'плаб тушунчалар кириб келди. Табиийки, бунда оддий мусулмон инсон уларнинг қай бири шариатимиз томонидан жоиз деб белгилангану, қай бирларига руҳсат ё'қлиги ҳусусида адашиб кетиши ҳеч гап эмас. Исломий молиявий тизим ҳақида ҳам бизда ҳеч қандай илмий тасаввур ё'қ. Албатта, сиздай зот биздай ноқис инсонларнинг саволларига доим о'зингизнинг қимматли вақтингизни ажратиб то'лиқ жавоблар бериб турибсиз. Бунинг учун Аллоҳ сиздай зотдан рози бо'лсин. Шунга ҳазрат, сиздан кейинчалик биз муҳлисларингизга исломдаги замонавий молиявий муомалалар ҳақида бирон китоб ёзиш ниятингиз ё'қми деб со'рамоқчи эдим... 2. Ҳазрат, ҳозирда замондош уламоларимиздан ҳам дунё миқёсида ақийда илми бо'йич ко'зга ко'ринган уламолар борми ? Агар жоиз топсангиз, улар ҳақида қисқача ма'лумот бериб о'тсангиз. 3. Ҳазрат, сизнинг "Яҳшилик ва силаи рахм" деб номланган китобингизнинг кириш қисмида - "Барнома" деган со'зга дуч келдим ва уни тушунмадим. Ушбу со'знинг ма'носи нима ? Ҳазрат, берган жавобларингиз учун олдиндан ташаккур, Аллоҳ сизни ҳамиш ҳимоясида асрасин. Мартабангиз бунданда улуг', илмингиз бунданда зиёда бо'лсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Бир икки китоб тайёрланмоқда. Дуо қилиб туринглар.2. Булар кўп. Мисол учун Абдурроҳман Ҳабаннакал Майдании, Муҳаммад Саъийд Рамазон Бутий ва бошқалар.3. Ушбу сўзнинг ўрисчаси программа дегани.