Ассалому алайкум! Саҳарликлни охирги дақиқаларида бурнумга сепадиган дорини сепиб оламан, лекин саҳарлик тугаб, бамдод намози вақти кирганда ҳам ўша дорининг тами оғзимдан кетмайди. Яна шунга ўхшаш ҳолат. Тиш дўхтири тишимни махсус тиш пастасида ювишни тавсия қилган. У тиш пастасида қанақадир кучли моддалари бор, оғзими яхшилаб чайқаб юборсам ҳам тами оғзимда ярим соатча туради. Тишимни саҳарлик пайтида ювсам ҳам тами бамдод намози вақтида ҳам келиб туради. Шу икки ҳолатнинг рўзамга таъсири йўқми? Раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Таъсири йўқ. Валлоҳу аълам!