Ассалому алайкум! Намоз ўқишга шароит йўқроқ жойда, эҳтиёт юзасидан бирор тоза картон ёки кeнгроқ қоғозни жойнамоз қилиб, устида намоз ўқиса бўладими? Раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Аслида намоз ўиқмоқчи бўлган ер, пол, мармарнинг усти(жумладан сиз айтган нарсалар ҳам) нажосатдан пок бўлса, жойнамоз шарт эмас. Кийим чанг бўлмаслиги учун покиза нарса нима бўлишидан қатъий назар солиб ўқиса бўлади. Валлоҳу аълам!