Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва баракотуҳу Шайх Ҳазратлари!Устоз, тасбеҳ намозини қуйидагича ўқиш тўғрими ва қўшимча маълумотларчи? :"Тасбеҳ намозининг савоби кўпдир. Бу намозни ҳамма вақт қилса бўлади, ҳеч бўлмаса хафтада ёки ойида бир марта, бу ҳам бўлмаса умрида бир марта уни ўқиш лозим.Тасбеҳ намози тўрт ракъатдир. Ҳар ракъатда Фотиҳа ва бир сура ўқилади. Бир ёки икки салом билан тугатилади. Бу намозда уч юз марта «Субханаллоҳ валҳамду лиллаҳ ва илаҳа иллаҳу валлоҳу Акбар ва ла хавла ва ла қуввата илла биллаҳил алийил азим» тасбеҳи ўқилади. Шундай қилиб, ҳар ракъатда етмиш беш марта тасбеҳ ўқилади.Аллоҳ Таолонинг розилиги учун нафила намозига ният қилиниб, «Аллоҳ акбар» деб намоз ўқиш бошланади. «Субханака»дан кейин ўн беш марта «Субханаллоҳ валҳамду лиллаҳ…» ўқилади. Кейин «Аузу-Бисмиллаҳ», «Фотиҳа» ва бир сура ўқилиб, яна ўн марта «Субханналлоҳ…» ўқилади. Кейин рукуга борилади. Уч марта «Субхана робийал-азим»дан кейин ўн марта «Субханаллоҳ…» ўқилиб, рукудан «Самиаллоҳу лиман ҳамидах, Робана лакал-ҳамд» деб турилади. Яна ўн марта «Субханаллоҳ» ўқилади, шундан кейин саждага борилиб, уч марта «Субхана робиал-аъло»дан кейин ўн марта «Субханаллоҳ…» ўқилади. Саждадан такбир билан турилади, икки сажда орасида яна ўн марта «Субханаллоҳ…» ўқилади, иккинчи саждага такбир билан борилиб, уч марта «Субхана робиал-аъло»дан кейин яна уч марта «Субханаллоҳ…» ўқиладики, бу ортиқча тасбеҳларнинг йиғиндиси етмиш бешга етади.Шундан кейин иккинчи ракъатга турилади. Яна аввал беш марта «Субханаллоҳ…» ўқилади, кейин айнан биринчи ракъатдаги шаклда ҳаракат қилинган ҳолда, ракъатнинг охирида ўтирилади. Тахиййат ва солли-борик дуолари ўқилади. Қўшимча тасбеҳларнинг йиғиндиси шу тариқа 150 бўлади. Шундан кейин салом бермасдан ёки саломдан кейин оёққа турилади. Учинчи ва тўртинчи ракъатлар айнан биринчи ва иккинчи ракъат каби ўқилади. Шундай қилиб, тўрт ракъатда 300 марта тасбеҳ дуоси ўқилади.Тасбеҳ намози ўқишнинг бундай шакли Термизийнинг ал-Жомийсида Абу Ҳанифанинг талабаларидан Абуллоҳ ибн Муборакдан ривоят қилинган шаклга мос келади. Ҳазрати Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиси Аббос розиаллоҳу анҳуга бандани Аллоҳга якинлаштирадиган, унга катта фойда келтирадиган амални билдиришни истаганлар, амакилари ҳам ўрганишни истаганида, унга юқоридаги шаклда тасбеҳ намозини таълим берганлар ва агар бу намозни ўқиса, гуноҳлари қум уюмлари каби кўп бўлса ҳам Аллоҳ уларни мағфират этишини айтганлар. Бу намозни ҳар куни, бўлмаса жума куни, бу ҳам бўлмаса ойида ёки йилида бир марта, бошқа ривоятда - умрида бир марта ўқилишини тавсия қилганлар. (Қаранг: Термизий. Витр, 19; Ибн Можа. Икома, 190; Абу Довуд. Татавуъ, 14; ат-Таргиб, ват-тархиб, И, 467).Тасбеҳ намозида янглишиш юз берса, саҳв саждаларида бошқа бу қўшимча тасбеҳларнинг ўқилиши керак бўлмайди. Намоз ўқиган киши тасбеҳларни эсида сақлай олса, бармоқлари билан санамайди. Имом тасбеҳ намозини ўқитадиган бўлса, жаҳран ўқийди ва тасбеҳларни ҳам жаҳрий такрорлайди."Устоз, тасбеҳ намозини ҳар куни қайси пайтда ўқиш керак, пешиндан олдинми ёки кейинми? Бу намозда 2 ракаътдан сўнг 2 салом бериб кейинги 2 ракаътни ўқиймизми ёки худди 4 ракааътли намозга ўхшатиб ўқисак бўладими? Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат! Мусулмлнлар бахтига Аллоҳ умрингизни узун қилсин, Сизни ва аҳлингизни ўз паноҳида асрасин!Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва баракотуҳу!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Исталган пайтда тўрт ракат намоз сифатида ўқилади.