Ассалому алайкум! Маълумки, инсон вояга етганидан кейин унда гормонал ўзгаришлар рўй беради, яъни юзда хуснбузар пайдо бўлади. Хуснбузарни билмасдан тирнаб қўйиш оқибатида ичидан чиққан суюқлик таҳоратни кетказадими? Яъни танадан қон чиқишига ўхшаш. Ёки фақат шу суюқлик чиққан жойни ювиш билан намоз ўқиса бўлаверадими?
Ва алайкум ассалом! Суюқлик таҳоратни кетказади, ёғнинг ўзи чиқса, кетказмайди. Валлоҳу аълам!