Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ўқимаган одам

09:58 / 20.05.2016 | Doniyor | 3942

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир киши яхши ишлар қилади, ичмайди, чекмайди, ҳаммани ҳурмат қилади, лекин намоз ўқимайди. Шундай одам жаннатга кирадими? “қандай қилиб шундай яхши ишларни қилган одам намоз ўқимаса” деб хайрон бўлишингиз мумкин, ҳа бор экан шундай одам. Намоз ўқийди, бориб яна гуноҳ ишларни қилади, ўқиган намози бефойда деб айтади. Шунга динимиз нима дейди? Агар саволим ноўрин бўлса узр сўрайман. Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! У кишининг қилган иши ҳам, гапирган гапи ҳам нотўғри. Дин шундай мукаммалки унинг ҳар бир амали ўзига яраша бир оламдир. Намоз диннинг устунидир, уни қоим қилмаган инсон ўша устунни қулатган инсон ҳисобланади. Намоз ўқиб туриб гуноҳ қилиш ҳам яхши эмас. Бу ерда намозни ўқимасликка эмас, балки намозни ҳам ўқиб, гуноҳни тарк қилишга ҳаракат қилиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat