- Жин одамнинг ичига кириб олди. Жинни одамнинг ичидан чиқарди каби сўзлар бизда йўқ. Жин тегди, жин текканга дам солди каби тушунчалар бор. Бунда шаръий дам солиш фойда беради. Ундан Қуръони Карим оятларидан ва суннатдаги дуолардан ўқиб дам солинади. Дам солувчи бу ишни касб қилиб олмаган. Тақводор, покиза, ибодатли шахс бўлиши керак. Дам ҳам дуонинг бир тури ҳисобланади. “Ҳадис ва Ҳаёт”нинг “Тиб ва дам” китобида бу ҳақда батафсил маълумот бор.