Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Топилаётган пулларда кимларнинг ҳаққи бор?

00:00 / 05.09.2012 | eski savollar | 2220
Ассалому алейкум шайҳ хазратлари. Аллоҳ қилаётган ишларизи баракотли қилсин ҳамда коплаб яхши ишларга сизни сабабчи қилсин. Сиздан бир муҳим масалада савол со'рамоқчиман. Саволим билимсизлигим ва китоб о'қимаганлигимдан болиши ҳам мумкин. Агар шундай бо'лса Устоз, илтимос қайси китобларни о'қиш лозимлигини айтсангиз. Мен ишлаб топган пулимни асосий қисмини ота-онамга бераман ва бу пулларни оилавий эҳтиёжларга, озиқ-овқат, кийим, даволаниш, о'қиш, уй қуриш кабиларга ишлатилади. Қолган қисмини аёлим ва о'з эҳтиёжимга (албатта ҳалолга сарфлашга ҳаракат қилган ҳолда, валлоҳу а'лам) ишлатаман. Устоз 1. шу то'грими яни мен топаётган пулимни ҳоҳлаганимча ишлатишим мумкинми (ҳалол ва исроф доирасида)?2. ёки мен (умуман мусулмон одам) топаётган пулимда бошқаларнинг ҳам (хусусан ота-онам, аҳли оилам, яқин/узоқ қариндошларим, қо'ни-қо'шни, бечра-мискинлар, бошқа мусулмонлар) ҳаққи борми?3. агар бошқаларнинг ҳаққи бо'лса унда қандай тақсимланиши лозим яни шариатимиз аҳкомларида аниқ мирдор ко'рсатилганми. (мисол учун менинг иш ҳақим 100 сом болса шундан бошқаларнинг ҳаққи қанча бо'лиши мумкин) Илтимос Устоз ёрдам берсангиз

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ўзингиз ишлатишга ҳақлисиз. Исроф қилишга эмас.2. Аҳли оилангизни нафақа билан таъминлаш сизга вожибдир. Бошқа қариндошлар камбағал бўлсалар, уларга ҳам ёрдам берасиз.3. Аниқ тақсимот йўқ. Фиқҳ китоблари, умуман, “Кифоя” китобидан “нафақа” бобини ўқинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat