Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одамларни ер юзида бузғунчилик қилиши

00:00 / 28.07.2009 | eski savollar | 2145
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари.Жума кунги маърузалардан бирида Имом домла Қуръондан Одам Атони яратилиш ҳақларидаги, Аллоҳ фаришталарга хитоб қилиб "Мен Одамни яратаман деди, шунда фаришталар ерда бузғунчилик қилгувчини яратасанми деб сўрашди. Шунда Аллоҳ таоло Мен билганни сизлар билмассиз..." ояти калимасини айтиб ўтдилар. Энди шу ояти калима ҳақида қуйидагича савол билан Сизга мурожаат қилмокчи эдим. Албатта барчамиз бизга Аллоҳ билдирганича биламиз, агар оятда қуйидагича савол жавоб бўлиб ўтган бўлса фаришталар одамларни бузғунчилик қилишларини қаердан билишган? Шу ояти калима ҳақида батафсил маълумот бериб ўтсангиз. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

«Ояти калима» деган гап йўқ. Сиз эътиборсизлик қилиб эшитган нарсани нотўғри шаклда ўзлаштиргансиз. «Ояти калима» сўзли оят деганга ўхшаб қолади. Аслида эса, "ояти карима” – карамли оят.- Энг катта хатоингиз, Аллоҳ таолонинг каломига банданинг каломига қилинадиган муносабатни қилмоқдасиз. Саволингиз оятда хато содир бўлган деган маънони ўз ичига олган. Аслида мўмин инсон оятда келган нарсани чуну чаросиз қабул қилиш мажбуриятида. Қолаверса, бу каби ҳолатларни тушуниш учун катта илм керак эмас. Аллоҳ таоло “мен одамни яратаман” деганидан олдин фаришталарга унинг ҳақида айтиб берган, жумладан, бузғунчилик қилишини ҳам айтган бўлса нима дейсиз?!

Топ рейтинг www.uz Openstat