Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қадр кечасида аммалар

07:33 / 29.06.2016 | Шахобиддин | 2891

Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳим улуғ ойда қилаётган эзгу ишларингизга Ўзи ажрни кўпайтириб берсин. Менга қадр кечаси қандай зикрларни қилишни ёзиб берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عَن عَائِشَةَ قالَتْ: قُلْتُ:" يا رَسُولَ اللهِ، أرَأيْتَ إنْ عَلِمْتُ أيُّ لَيْلَةٍ لَيْلَةُ الْقَدْرِ، مَا أقُولُ فِيها؟ قَالَ: قُولي: اللَّهُمَّ إنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ العَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي" Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Эй Аллоҳнинг расули, агар қадр кечасини қайси эканлигини билсам, у кечада нима дейман? Шуни хабарини берсангиз” дедим. У зот “اللَّهُمَّ إنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ العَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي” Аллоҳим сен авф қилувчисан, каримсан, авф қилишни яхши кўрасан, мени авф қил" дедилар. (Термизий ривояти). Авф қилиш, гуноҳларни кечириб, буткул йўқ қилиб юбориш маъносини билдиради. Мағфират қилиш маъносига яқминдир. Лекин ундан муболағалироқдир. Чунки мағфират қилиш айбни беркитишдан иборатдир. Авф қилиш эса, буткул йўқ қилиб юборишдан иборатдир. Авф қилиш Аллоҳ таолонинг ҳаққида гуноҳнинг изини ҳам қолдирмай йўқ қилиб юборишга айтилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat