Ассалому алайкум! Бамдод намози қазо бўлган пайт, унинг фарзига қўшиб суннати ҳам ўқиладими? Баъзи манбаларда фақат фарз ва вожиб намозларини қазоси адо этилади дейилса, баъзиларида юкорида зикр айтилган маълумотга қўшимча қилиб бамдод намози суннати ҳам айтиб ўтилган. Сиздан илтимос, бунга аниқлик киритиб, намозларимизни тўғри адо этилишига ёрдам беринглар. Раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ўша кунги бамдоднинг суннатининг қазоси, пешингача ўқиса қўшиб ўқилади. Бошқа суннатларнинг қазоси ўқилмайди. Валлоҳу аълам!