Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нафс тарбияси

08:23 / 29.06.2016 | akrom2015 | 1627

Ассалому алайкум! Нафсни тарбия қилишда энг яхши, осон ва самарали йўл қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бадан дардга чалингани каби руҳ ҳам, нафс ҳам дардга чалинади. Баданнинг муолажасини қилувчиларни кимлиги ҳаммага маълум. Нафсни тарбия қилувчиларнинг биринчиси Аллоҳ таолодир. Муслим ривоят қилган ҳадисда : Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳим нафсимга тақвосини бергин ва уни поклагин. Сен нафсни покловчиларнинг энг яхшисисан, Сен унинг эгаси ва мавлосисан” деганлар. Кейинги ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдир. Аллоҳ таоло “Жума” сураси 2-оятида: 

هُوَ الَّذِي بَعَثَ فِي الْأُمِّيِّينَ رَسُولًا مِّنْهُمْ يَتْلُو عَلَيْهِمْ آيَاتِهِ وَيُزَكِّيهِمْ وَيُعَلِّمُهُمُ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَإِن كَانُوا مِن قَبْلُ لَفِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ۝ 

У саводсизларга уларнинг ичидан Унинг оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда уларга Китобни ва ҳикматни ўргатадиган Расулни юборган Зотдир. Ҳолбуки, улар илгари очиқ ойдин залолатда эдилар.«...ва уларни поклайдиган...» Яъни ўша Пайғамбар уларни куфр ва гуноҳлар ботқоғидан поклайди. Уларнинг қалбларини, руҳларини, виждонларини, муомалаларини, хуллас, барча-барча тарафларини поклайди(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳобалар қироат, ҳадис, фиқҳ фанларини олганлари каби тазкиятуннафс фанини ҳам таълим олганлар. Бошқа фанлар ҳозиргача мутавотир даражадаги силсила билан давом этиб келаётган бўлса, тазкиятуннафс фани ҳам шундай шаклда давом этиб келмоқда. Устозими Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф  раҳматуллоҳи алайҳ ҳам шу силсиланинг давомчиларидан эдилар. Руҳий тарбиянинг энг осон йўли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан давом этиб келаётган тарбиячининг муолажасида бўлиш. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat