Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайнонам фарзандини ўғрига чиқарса

19:12 / 01.09.2021 | Nigora | 1253

Ассалому алайкум! Биза уйда учта келин турамиз. Ойликларимиз қайнотамга берилади, хамманики, келинларникию қайнонамикиям. Қайнотам ўзи ишламиди. Юз фоиз ойликла пластикда. Яқинда уйга кетганимда қайнонам пул етказомиямиз деб жанжал қиптила кейин ўғилларига санла ойлигиндан опқоласанла хаммасини бермасдан ўшанга фарзандларини боши касалдан чиқмияпти дебдила. Овсиним этди бу гаплани. Эрларимиз ойлигидан озгина опқолиб болларига нарса оберишади кийимламас шундаям сокми шоколадми. Фарзандларимиз кўп касал бўвоти лекин пандемия пайти бўгани учунми хич қачон дуо қилишмиди қайнона қайнотам. Эрларимизи иши ўғирликми? Хотинлигига сарфлашмидию у пуллани. Фарзандига опкелади нарса. Эркек киши уйлангандан кейин алоҳида оилага айланмидими? Аёлини олдида хич қанақа мажбурияти йўми? Саволим бўтта фарзандларимиз касал бўгани ростдан эрларимиз олиб қовотган пуллиги учунми? Хақлиги йўми ойлилигидан олиб қолишга? Аёл кишиланиям келинниям ойлигини олишвотгани учунмасмикин барака йўқлиги?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Келинларни топган пуллари ўзларини шахсий мулки ҳисобланади. Уни қайнота ва қайноналари олиб қўйишга шаръан ҳаққи йўқ. Фарзандлар ҳам ўзларини эҳтиёжи учун олиб қолиши ўғирлик эмас. Фарзандлар ва аёлининг нафақаси эрнинг зиммасида вожиб. Эрингиз сиз ва фарзандларига нафақа қилиб ўзини пулидан ишлатса ҳеч қанақасига ўғирлик бўлмайди, у сабаб биров касал ҳам бўлмайди. Ўғиллар маслаҳат қилиб отанинг ҳаражатларини таъминлаб, хизматларини қилиб розилигини олишга ҳаракат қилишсин ва ҳар оила ўз молиявий таминоти ва ҳаражатларини ўзи бошқарса шундай дилхираликлар бўлмайди. Фақат буни оила каттасига чиройли услубда тушинтириш лозим. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat