Ассалому алайкум! Рамазон ойи 29 кун бўлиши мумкунми? Агар 29 кун бўлса, рамазондан кейин 1 кун рўза тутиб бериш керакми?
Ва алайкум ассалом! Рамазон ойи 29 ёки 30 кун бўлиши мумкин. Агар қайсидир Рамазон 29 кун бўлса, уни 29 кун тутилади. 30 кун қилиб қўйиш шарт эмас. Халқнинг орасидаги Рамазон фақат 30 кун деган гап тўғри эмас. Валлоҳу аълам!