Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот олиши мумкинми?

10:24 / 06.07.2016 | Саййид Авлод Наслий | 2820

Ассалому алайкум!  Ҳурматли Маълумки Пайғамбаримиз саллоллоху алайҳи васалламнинг авлодлари саййид хўжа авлодларга, закот, фитр ва фидя садақаларидан емайдилар дейилган. Ҳозирги кунга келиб бир қанча саййид ва хўжа  Пайғамбаримиз саллоллоху алайхи васалламнинг авлодидан ҳам фақир муҳтож ва камбағаллари мавжуд. Ушбу кишиларга ҳам фитр садақа бериш мумкинми? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур ва миннатдорчилик билдираман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Савол: Кимларга закот бериш жоиз ва кимларга жоиз эмас? Жавоб: Закот берувчи ўзининг ота-онаси, бобо-момоси ва улардан юқоридагиларга, ўзининг авлодларига ва улардан пастдагиларга, эр-хотин бир-бирига, закотга қурби етадиган ва «ўлик» (тасарруф қилишнинг имкони бўлмаган) нисоб эгаларига, ҳошимийларга закот бериш мумкин эмас. Бану Ҳошимга закот берилмайди. Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг боболари Абдулмуттолибнинг икки ўғли –Ҳорис билан Аббоснинг авлодларидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Абу Толибнинг авлодлари бўлган Алий, Жаъфар, Ақийлларнинг авлодларидир. Абу Лаҳабнинг авлодлари закот олмаслик ҳукмидан мустасно. Савол: Аёл ҳошимий бўлиб, эр ҳошимий бўлмаса, улардан туғилган фарзандларга закот берса бўладими? Жавоб: Бўлади, чунки Ҳошим авлодидан бошқаларга закот бериш жоиздир. Насаб эр томонидан бўлади, аёл томонидан эмас.(“Мўминнинг нажоти” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat