Ассалому алайкум! Яқинда намоз ўқишни бошладим. Бир ҳадисга кўзимиз тушдию ҳаловат йўқолди. Устозлар, унда ёзилишича ҳар 1000 та одамдан 999 таси дўзахий фақат биттаси жаннатий бўлар экан. Шу ҳадис саҳиҳми?
2-Хозир 28 ёшимда намозни бошладим, намознинг фарз бўлиши 12 ёшимдан бошланган бўлса, қолган 16 йиллик намозим ва рўзамни қандай узсам бўлади?
Ва алайкум ассалом! 1). Сиз айтган ҳадиснинг тўлиқ матни қуйидагича.
حَدَّثَنِي إِسْحَاقُ بْنُ نَصْرٍ، حَدَّثَنَا أَبُو أُسَامَةَ، عَنِ الْأَعْمَشِ، حَدَّثَنَا أَبُو صَالِحٍ، عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رضي الله عنه: عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: «يَقُولُ اللهُ تَعَالَى: يَا آدَمُ. فَيَقُولُ: لَبَّيْكَ وَسَعْدَيْكَ، وَالْخَيْرُ فِي يَدَيْكَ. فَيَقُولُ: أَخْرِجْ بَعْثَ النَّارِ. قَالَ: وَمَا بَعْثُ النَّارِ؟ قَالَ: مِنْ كُلِّ أَلْفٍ تِسْعَمِائَةٍ وَتِسْعَةً وَتِسْعِينَ، فَعِنْدَهُ يَشِيبُ الصَّغِيرُ،(وَتَضَعُ كُلُّ ذَاتِ حَمْلٍ حَمْلَهَا وَتَرَى النَّاسَ سُكَارَى وَمَا هُم بِسُكَارَى وَلَكِنَّ عَذَابَ اللَّهِ شَدِيدٌ)». قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَأَيُّنَا ذَلِكَ الْوَاحِدُ؟ قَالَ: «أَبْشِرُوا، فَإِنَّ مِنْكُمْ رَجُلٌ، وَمِنْ يَأْجُوجَ وَمَأْجُوجَ أَلْفٌ». ثُمَّ قَالَ: «وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ، إِنِّي أَرْجُو أَنْ تَكُونُوا رُبُعَ أَهْلِ الْجَنَّةِ». فَكَبَّرْنَا. فَقَالَ: «أَرْجُو أَنْ تَكُونُوا ثُلُثَ أَهْلِ الْجَنَّةِ». فَكَبَّرْنَا. فَقَالَ: «أَرْجُو أَنْ تَكُونُوا نِصْفَ أَهْلِ الْجَنَّةِ». فَكَبَّرْنَا. فَقَالَ: «مَا أَنْتُمْ فِي النَّاسِ إِلَّا كَالشَّعَرَةِ السَّوْدَاءِ فِي جِلْدِ ثَوْرٍ أَبْيَضَ، أَوْ كَشَعَرَةٍ بَيْضَاءَ فِي جِلْدِ ثَوْرٍ أَسْوَدَ». أطرافه: 4741، 6530، 7483 - تحفة: 4005 - 169/4
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ таоло: «Эй Одам», дейди. У: «Лаббай, амрингга мунтазирман! Яхшилик Сенинг қўлингда», дейди. У Зот: «Дўзахга юбориладиганларни чиқар», дейди. У: «Дўзахга юбориладиганлар қанча?» дейди. У Зот: «Ҳар мингтадан тўққиз юз тўқсон тўққизтаси», дейди. Ана шунда гўдакнинг сочи оқариб кетади, «ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлайди ва одамларни маст ҳолатда кўрасан, ҳолбуки, улар маст эмаслар. Лекин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир». «Эй Аллоҳнинг Расули, ўша бир киши қайси биримиз?» дейишди. У зот: «Хушнуд бўлинг, чунки сизлардан бир киши, Яъжуж ва Маъжуждан эса минг», дедилар. Сўнгра «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, мен жаннат аҳлининг тўртдан бири сизлар бўласиз деб умид қиламан», дедилар. Биз такбир айтдик. «Жаннат аҳлининг учдан бири сизлар бўласиз деб умид қиламан», дедилар. Биз такбир айтдик. «Жаннат аҳлининг ярми сизлар бўласизлар деб умид қиламан», дедилар. Биз такбир айтдик. Шунда у зот: «Сизлар одамлар орасида оқ ҳўкизнинг терисидаги бир дона қора тук ёки қора ҳўкизнинг терисидаги бир дона оқ тукка ўхшайсизлар», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Қиёмат кунидаги ҳолат шундай бўлишини дунё харитасини бир ҳўкиз деб тасаввур қилиб, ундаги мусулмонларнинг адади, қолаверса уларнинг ичидаги намоз ўқувчи, рўза тутувчилари ва улардан ҳам қанчалари ўша амалларни шариатга мувофиқ қилувчилари эканлигидан ҳам билиб олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!
2). http://fiqh.uz/index.php/ibodat/namoz/686-azo-namoz-shariat-ravshanligida