Ассалому алайкум! Айтишларича КРАНдан чиқаётган сувдан ҳовлига сув сепиш ва дарахт, огоротларни суғориш мумкинмас экан. Менга ҳали ҳисоблагич ўрнатишгани йўқ, мен одам бошига караб пул тўлаяпман. Шу ҳолатда мен давлат мулкидан рухсат бермаган жойида ўғирлик қилган бўлиб қолмаяпманми?
Ва алайкум ассалом! Сиз айтган янги қонундан бизнинг хабаримиз йўқ. Лекин ўрнатилган тартиб бўйича сув хўжалиги ходимлари киши бошига пул ҳисоблаганлари каби сиз суғорадиган ернинг ҳаражатини ҳам ҳисоблаб беришлари керак. Валлоҳу аълам!