Ассалому алайкум! Мана нeча кундирки ҳар куни бамдод намозига туришга ҳаракат қилиб, будилник қўяман. “Ҳозир тураман, 5-минут ётай, 10-минут ётай” деб ухлаб қоламан. Назаримда иймоним заифлашаётгандeк. Менга бир тўғри йўл кўрсатинглар. Иймонимни мустаҳкамлаш учун нима қилай?
Ва алайкум ассалом! Бирор инсоннинг панду насиҳатини эшитинг.
عَنْ أَبِي أُمَامَةَ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " أَنَّ لُقْمَانَ قَالَ لابْنِهِ : يَا بُنَيَّ ، عَلَيْكَ بِمَجَالَسَةِ الْعُلَمَاءِ ، وَاسْتِمَاعِ كَلامِ الْحُكَمَاءِ ، فَإِنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ يُحْيِي الْقُلُوبَ بِنُورِ الْحِكْمَةِ كَمَا يُحْيِي الأَرْضَ بِوَابِلِ الْمَطَرِ
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Луқмон ўз ўғлига : “Эй ўғилчам, уламолар билан мажлисдош бўлишни, ҳукамоларнинг сўзларига қулоқ тутишни ўзинга лозим тут. Чунки Аллоҳ таоло ерни ёмғир суви билан тирилтирганидек қалбларни ҳикмат нури билан тирилтиради” деди” деганлар". (“Мўъжамул кабир” Табароний ривояти). Валлоҳу аълам!