Ассалому алайкум! Устозлар ислом.уз сайтида Аёлларга зебу зийнат тақинчоқ ҳалол деб рухсат берилган экан. Фақат номаҳрам эркакларни шаҳватини қўзғамайдиган, кўзини уйнатмидиган ва фитна чиқармайдиган бўлиши керак” дейилибди. Лекин нахот эркаклар тақинчоқларни кўриб ҳам шахвати қўзғаса, кейин қай даражада, масалан нималарни тақиш мумкун? Жамоат жойларида 3та бармоғига узук тақиш қулоғига зирак, бўйнига занжир тақиш мумкунми? Албатта тақишдан мақсад чиройли бўлиш бўлади. Буни ҳам ёзилган экан, аёллар табиатан гўзал бўлишга ҳаракат қиладиган, шунга мойил қилиб яратилган. Шунинг учун ҳалол қилинган деб.
Ва алайкум ассалом! Буларнинг барчаси аёл кишининг эри учун бўлиши керак. Валлоҳу аълам!