Ассалому Алайкум Шеикҳ, Мани исмим Сардор, асли Андижонданман, лекин ҳизмат сафарлари билан Узбекистондан ташқарида яшайман, ҳози Ҳитой да яшайман. Сизга бир қанча саволларим бор эди, агар мумкин буса. Мана 3 йил булибди ман чэт элда яшайман, ман намоз уқишни 19 ёшимдан бошлаганман Узбекистонда, ва ҳануз Аллоҳга шукур ибодатни давом эттирмоқдаман. 2 йил олдин Малайсиада яшаганман, уқиганман у эрда. Аллоҳга шукур Малайсиа ибодатларим яҳси булган намозлани, жума намозларини уз вақтида адо этганман. Мана ҳози Ҳитойда ишлайман бу эрга кеганимга 4 ой булди таҳминан. Биласиз Ҳитой мусулмон давлати эмас, ва бу эрда Масжидлар юқ буса ҳам битта икита топилади, шунга кеганимдан бери ман яшайдиган жойдан Масжид топа олганим юқ. Жума намозини уқиш кере, ва Масжидга ибодат қилишни ҳоҳлардим, лекин иложим юқ. Намозларни ҳам уйимда уқияпман, Сиздан шуни сурамоқчиман: Бринчидан, қиблани аниқ қайси томондалигини билмайман, шунинг учун Қуёш ботаётган тарафга қараб ибодат қиляпман, лекин манимча Қиблаҳ тугри келмаса керак чунки ҳама жойда ҳар қил тарафга тугри келади, Узбекистон да қуёш ботаётган тарафга тугри келади, лекин Ҳитой ни билмадим. Агар компас олиб текширган тақдиримда ҳам агар Чо'лда кетаётган пайтимда компас юқ буса манда қандай қилиб Қибла ни топишим мумкин? Иккинчидан, Жума намозини уқий олмаяпман чунки Масжид ва Жамоат юқ, шунинг учун Жума куни ҳам бошқа кунлар каби Пешин намози уқияпман 4 ракат суннат, 4 ракат фарз ва 2 ракат суннат. Бунга қандай муносабат билдирасиз? Жума намозини уқишим керакми узим ёлгиз бусам ҳам ёки Пешин намози уқисам буладими Жума куни ҳам ва қандай тартибда адо қилишим керак булади намозни? Учинчидан, намоз уқиладиган пайтларини билмайман аниқ, лекин узим вақтни мулжал қилиб уқияпман намозни шу тугрими? Сизга олдиндан раҳмат айтаман, ва агар нотугри ҳаракатлар ёки ибодатла қиган бусам мен учун Дуо қилишингизни сурайман Аллоҳдан. Ассалам Алайкум ва раҳматуллаҳ..
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Ўша ердаги ислом жамиятлари ва одамларидан қиблани аниқлайдиган асбоб топишга ёрдам сўранг.2. Масжид ва жамоат бўлмаса, жума ўқиш шарт эмас.3. Намоз вақтларини аниқ кўрсатиб берувчи асбоблар хитойдан чиқади. Биттасини топиб олишга ҳаракат қилинг.