Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо

10:26 / 12.07.2016 | lutfilloh | 2404

Ассалом алайкум! Уй ёки машинасини арeндага бeриш рибоми? Пайғамбаримиз  соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида бундай ишлар бўлганми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ижаранинг шариатга киритилишига Қуръон, Суннат ва ижмоъдан далиллар бор. Аллоҳ таоло "Талоқ" сурасида: فَإِنْ أَرْضَعْنَ لَكُمْ فَآتُوهُنَّ أُجُورَهُنَّ وَأْتَمِرُوا بَيْنَكُم بِمَعْرُوفٍ «Агар сизга (фарзандни) эмизиб берсалар, ҳақларини беринглар, ўзаро маъруф билан маслаҳат қилинглар», деган (6-оят). Агар аёл талоқ қилган эридан бўлган фарзандни эмизса, хоҳласа, эмизгани учун ҳақ олади. Бу ҳақнинг қанча бўлиши «ўзаро маъруф билан маслаҳат қилинглар», деган амрга биноан келишилади. Аллоҳ таоло "Қасас" сурасида: قَالَتْ إِحْدَاهُمَا يَا أَبَتِ اسْتَأْجِرْهُ إِنَّ خَيْرَ مَنِ اسْتَأْجَرْتَ الْقَوِيُّ الْأَمِينُ۝ قَالَ إِنِّي أُرِيدُ أَنْ أُنكِحَكَ إِحْدَى ابْنَتَيَّ هَاتَيْنِ عَلَى أَن تَأْجُرَنِي ثَمَانِيَ حِجَجٍ فَإِنْ أَتْمَمْتَ عَشْرًا فَمِنْ عِندِكَ وَمَا أُرِيدُ أَنْ أَشُقَّ عَلَيْكَ سَتَجِدُنِي إِن شَاء اللَّهُ مِنَ الصَّالِحِينَ۝ «Икки(қиз)дан бири: «Эй отажон, уни ишга ёллаб ол. Чунки ишга ёлланадиган энг яхши кимса кучли ва ишончли кимсадир», деди. У: «Менга саккиз йил ишлаб беришинг шарти билан шу икки қизимдан бирини сенга никоҳлаб бермоқчиман, агар ўн йилни тамомласанг, бу сенинг ишинг. Мен эса сенга машаққат қилишни истамасман. Иншааллоҳ, менинг солиҳ кишилардан эканимни кўрасан», деди», деган (26-27-оятлар). Бу оятда биз «ишга ёллаб олиш» деб таржима қилган жумла араб тилида «ижара» маъносида ифода этилган. Ижарага Суннатдан далил: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳо айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр Бану Диллик бир хирритни – йўл бошловчини ёлладилар. У Қурайш кофирларининг динида эди. Икковлари унга уловларини беришди ва уч кечадан кейин, учинчи кечанинг тонгида Савр ғорига уловлари билан (келишга) ваъдалашишди». Бухорий ривоят қилган. Ушбу ривоятда зикр қилинаётган ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам ҳамда Абу Бакр розияллоҳу анҳуга ҳижрат сафарларида ижарага йўл бошловчи бўлган кишининг исми Абдуллоҳ ибн Урайқит эди. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat