Ассалому алайкум! Муфаррида исмининг маъноси нима? Қиз фарзандга шу исмни қўйиш жоизми?
Ва алайкум ассалом! Муфаррид деган сўзнинг маъноларидан бири: Одамлардан ажраб чиқиб, ибодат учун холи қолган дегани. Шуниндек имом Муслим ривоят қилган ҳадиси шарифда ҳам “муфаррид” сўзининг кўплиги келган бўлиб, унда шундай дейилади: عن أبى هريرة رضى الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسل : سبق المفردون قالوا : وما المفردون يا رسول الله؟ قال: الذاكرين الله كثيرا والذاكرات. رواه مسلم Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Муфарридлар ўзиб кетдилар”, дедилар. “Муфарридлар кимлар, эй Аллоҳнинг Расули?” дейишди. “Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилгувчи аёллар”, дедилар”. Ушбу ривоятдан келиб чиқиб, “Муфаррида” исмини қиз фарзанга қўйиш жоиздир. Валлоҳу аълам!