Ассалому алайкум! Бир танишим шу йил қурбонлик қилиш нияти борлигини айтди. Аммо унга баъзилар «биринчи марта қилаяпсан, ҳаром йилда биринчи марта қурбонлик қилинмайди» деб айтишибди. Айтингчи маймун йилининг қурбонликка алоқаси борми?
Ва алайкум ассалом! «Биринчи марта қилаяпсан, ҳаром йилда биринчи марта қурбонлик қилинмайди» деган гап нотўғри. Бу гапни айтувчилар Аллоҳдан қўрқсинлар. Шариат мукаммал бўлган, шариатда бўлмаган гапни айтишса, унга қўшимча киритувчиларга айланиб қоладилар. Халқ оғзаки ижоди далилликка ўтмайди. Шариатда маймун, қўй ва шер йили деган нарса йўқ. Валлоҳу аълам!