Ассалому алайкум! Қилаётган ишларингиз хайрли ва бардавом бўлсин ! Мен Шайх Ҳазратларининг "Суний Ақидалар" китобларини мутоала қиляпман. Қазо ва Қадар мавзусини ўқидим. Ўқиб шундай тушундим . Аллоҳ таоло бутун борлиқни яратишдан олдин қиёматгача содир бўладиган нарсаларни билганган ва ҳозир ҳам билади. Биз бандаларига ҳам ўзининг марҳамати билан озгина ихтиёр берган яъни нафс танлаш ҳуқуқини.Биз бандаларини яратишдан олдин Аллоҳ изни ила нимани ихтиёр қилиб нима амаллар бажаришимизни билган . Шу амалларни Қазо ва Қадар қилиб битиб қўйган ва Пайғамбарлар юбориб илоҳий китоблар юбориб бизларни қиладиган ёмон ишларимиздан огоҳлантириб фақат ўзига ибодат қилиб тавба қилишга буюрган. Тўғри тушундимми ? Мен қазо ва қадарга шак келтирмоқчи эмасман ! Тушунмаётганим учун сўраяпман !
– Ва алайкум ассалом! Бу масалада жуда чуқур кетманг. Шу билганингиз кифоя қилади. Валлоҳу аълам!