Ассалому алайкум! Устозлар, намозни икки йилдан бери ўқиб келяпман. Ундан олдинги қазо намозларимни икки ракъатдан ўқисам бўладими? Бамдод ва бошқа намозларни қазоларини демасдан, икки ракъат қазо намозимни ўқишга ният қилдим деб, қазо намозларимни икки ракъатдан ўқисам бўладими?
Ва алайкум ассалом! Қандай қолдирган бўлсангиз шундай адо қилинади. Валлоҳу аълам!