Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот ҳақидаги саволларим

20:33 / 24.04.2018 | unnamed | 2425
Ассалому алайкум! 1) Агар закот берувчининг моли нисобга етган бўлса-ю , хатто анча ўтиб кетган бўлса, лекин қарзлари хам бўлса, қарз берувчи билан узоқроқ муддатга келишилган бўлса қайтариш хақида, моли нисобга етган закот бериши ва ундан фарзни савобини умид қилса бўладими? 2). Йил давомида моли нисобга етиб кейин яна савдога тикиб юборган бўлса (хар гал узоғи билан 2-3 кунда яна нисобга етаверган бўлса), лекин закот бергиси келса фарзни савобига умид қилса бўладими? 3). Хозирги вақтга кўра нисоб қанча деб белгиланади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! 1). Нисобга етган кунида ва закот берадиган кунида нисоб миқдорича маблағ бўлса бўлди, бериши фарз бўлади. Гарчи ўртада пули нисобдан камайиб кетган бўлса ҳам.
3). Бу йилги нисоб Рамазонда эълон қилинади. Аммо қарз берган киши талаб қилса закот бериш ўрнига қарзингизни адо қилишингз керак. Валлоҳу аълам!
Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг
http://fiqh.uz/maqola/194 

Топ рейтинг www.uz Openstat