Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номаҳрам билан смс орқали гаплашиш

06:13 / 20.07.2016 | Jamoliddin | 4320

Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Аввлом бор саволимдан узр сўрайман, фақатгина билмаганлигим учун, билиш учун қуйдаги саволимни йўлладим. Ҳозирда кенг кўламда  оммалашган  интернет орқали смс тарзда номаҳрамлар билан гаплашиш ҳукми қандай? Мен биродаримга “гаплашиш маъқул иш эмас” десам, “ахир мен овозини эшитмаяманку, ёки овоз орақали гаплашмаяманку, ҳамда дўст булсам. Мумкинмас деган жойи борми” деб мени саволга тутиб қолди. Бу борада аниқ илмга эга эмаслигим сабабли сиз илм аҳлидан сўрадим. Берадиган жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Иш юзасидан мажбур бўлса, аёл кишидан нарса сотиб олиш ёки уларга бирор нарса сотиш каби ишларда мурожаат қилишнинг зарари йўқ. Лекин гап сотишга рухсат йўқ. “Ижтимоий одоблар” китобини олиб ўқингва ўша одамга ҳам ўқиб беринг. Унда умумий интернетдан фойдаланиш одоблари батафсил келтирилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat