Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Куёв сотиш

11:53 / 09.06.2019 | Lobarxon | 3264
Ассалому алайкум! Ман бу савол билан кимга мурожаат қилишни биломадим, агар сизлар орқали Мусулмонлар идорасига мурожаат қилолсам жудаям миннатдор бўлардим. Ушбу мурожаатимни иложи борича қисқа ёзишга ҳаракат қилдим, лекин энг қисқа ёзганим шу бўлди.... Ман Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳриданман, анча йиллардан буён бизда "одат" тусига кирган "куёв сотиб олиш" одати жудаям дилимни ғаш қилади (бу ғашлик кўпчилида бўлаётгани айниқса). Бу "одат" дан хабарилар бор йўқлигини билмиман, лекин биз тарафда умуман Тошкент вилоятини айрим худудларида никоҳ тўйи ўтгандан кейин келин куёв ўз хонадонларига келиш пайтида куёвни куёвжўрала олиб кетишади ва эртаси кунига келинни ёнига олиб келишади ва куёвни "сотишади"!!! Қанчали ачинарли ва хунук ҳолат! Қизларни ота-онаси шунча сарпо ҳаражатлар билан яна шунча йил тарбиялаб вояга еткизиб беришадида яна куёвни сотиб олиш ҳам керак бўлади. Ман турмушга чиққанимга уч йилдан ошган ўша пайтлари куёвларни "нарҳ"лари 50$ дан юқорийди. Ҳаттоки яқин танишимнинг опасини тўйидан кейин 500$ сўрашган лекин улар амаллаб 400$ га куёвни сотиб олишган. Шундан сўнгина келинни ёнига киргизишади. Ўзими жияними уйланганида келинимиз бошқа тумандан бўлганлиги сабабли улар тараф бу "одат"дан бехабарлигини ва ҳеч қандай пул бермаслигини айтишган, куёвни ўртолари куёвни бермасдан уч кун сарсон қилишган, охири амакими жаҳллари чиқиб ўзлари 100$ пулни куёвни ўртоқларига берганла. Шундан кейин жияними чимилдиққа киргизишган. Ўша пулни олган куёви ўртоқлари дам олиш учун Чорвоққа кетишган. Қайси виждон билан? Қайси инсоф? Қайси ақл билан келин тарафдан шунча пули олиб бир кунлик кайф сафо учун ишлатворилади. Нега бу нарсага ҳеч ким қарши чиқмиди? Нега ҳамма жим бўлиб кузатиш билан овора? Бу нарсага қачон чек қўйилади? Бу одат биз тарафларда пайдо бўганига ҳали кўп бўмади, 9-10 йил бўлди адашмасам. Камҳарж тўй қилиш, мебел ва бошқа ҳаражатлани куёв тараф олсин деган ундовлар натижасида анча натижаларни ўз кўзим билан кўриб туримман, чунки бу мавзулар масжидларимизда жума намозларида маърузала қилинган. Шу "одат"ни ҳам йўқ қилиш учун қўштирноқ ичидиги "йигит"ларимизга масжидларимизда маърузала қилинса балким йўқ қилинса бўлар.... Шу кересиз одатларни йўқ бўлишини жуда ҳам хоҳлирдим, агар ёрдам беролсела жудаям ҳурсан бўлардим.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Уларни олаётгани ҳаром. Аввало уларни тиланиши ҳаром. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat