Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аврат очиш

08:34 / 21.07.2016 | Alisher | 3502

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин. Саволларим қуйидагича: 1). Инсон ёлғиз бўлса, ухламоқчи бўлганда ёки ётганда иссиққа чидай олмасдан тиззаси ёки сонини очиб ухлаши жоизми? Албатта бу эркакларга тeгишли.
2). Мeн кўпинча тиззамдан ярим қарич паст шўртик кийиб намоз ўқийман. Буни ҳукми қандай? Макруҳ ёки бeодоблик эмасми? Саволларим ноўрин бўлса кeчирим сўрайман. Аллоҳ барчамизни ҳидоятга йўлласин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

1).
عَنْ سَعِيدِ بن يَزِيدَ الأَزْدِيِّ ، أَنَّهُ قَالَ لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : أَوْصِنِي ، قَالَ : أُوصِيكَ أَنْ تَسْتَحِيَ مِنَ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ كَمَا تَسْتَحِي مِنَ الرَّجُلِ الصَّالِحِ . رواه الإمام أحمد في " الزهد " ( 46  ، والبيهقي في " شعب الأيمان " ( 6 / 145  والطبراني في " المعجم الكبير
Саъид ибн Язид Ал-Аздий розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: “менга васият қилинг” деди. У зот “Солиҳ кишидан ҳаё қилганингдек Аллоҳ Азза ва Жалладан ҳаё қилишинга васият қиламан” дедилар. Аҳмад, Байҳақий ва Табаронийлар ривоят қилишган.

قال الراغب الأصفهاني ـ رحمه الله ـ : والذين يستحي منهم الإنسان ثلاثة : البشر ، وهم أكثر من يستحي منه ، ثم نفسه ، ثم الله تعالى ، ومن استحى من الناس ولم يستحي من نفسه : فنفْسه عنده أخس من غيره ، ومن استحى منها ولم يستح من الله : فلعدم معرفته بالله ، فالإنسان يستحيي ممن يعظمه ، ويعلم أنه يراه أو يسمع نجواه ، فيبكته ؛ ومن لا يعرف الله فكيف يعظمه، وكيف يعلم أنه مطلع عليه ؟ "الذريعة إلى مكارم الشريعة

Роғиб Асфаҳоний айтади : “Инсон ҳаё қилиши керак бўлган зотлар учтадир. 1-одамлар. Кўпроқ улардан ҳаё қилинади. 2-инсон ўзидан ҳаё қилади. 3-Аллоҳ таолодан ҳаё қилади. Ким одамлардан ҳаё қилсаю, ўзидан ҳаё қилмаса унинг нафси ўз наздида бошқалардан кўра паст ҳисобланади. Ким ўзидан ҳаё қилсаю, Аллоҳдан ҳаё қилмаса, бу Аллоҳни танимаганлигидандир. Чунки инсон ўзи улуғ деб билган Зотдан ҳаё қилади. Уни кўриши ёки гапини эшитиши уни шарманда қилиб қўйишини билади. Ким Аллоҳни танимаса, Уни улуғламайди ва доим кўриб тургувчи эканлигини ҳам ҳис қила олмайди”. (Аз-Зарииъа илал макоримишшариъа).

عَنْ مُعَاوِيَةَ بْنَ حَيْدَةَ الْقُشَيْرِيّ قَالَ : قُلْتُ : يَا رَسُولَ اللَّهِ عَوْرَاتُنَا مَا نَأْتِي مِنْهَا وَمَا نَذَرُ ؟ قَالَ : احْفَظْ عَوْرَتَكَ إِلَّا مِنْ زَوْجَتِكَ ، أَوْ مَا مَلَكَتْ يَمِينُكَ ، قَالَ : قُلْتُ : يَا رَسُولَ اللَّهِ إِذَا كَانَ الْقَوْمُ بَعْضُهُمْ فِي بَعْضٍ ، قَالَ : إِنْ اسْتَطَعْتَ أَنْ لَا يَرَيَنَّهَا أَحَدٌ فَلَا يَرَيَنَّهَا ، قَالَ : قُلْتُ : يَا رَسُولَ اللَّهِ إِذَا كَانَ أَحَدُنَا خَالِياً ، قَالَ : اللَّهُ أَحَقُّ أَنْ يُسْتَحْيَا مِنْهُ مِنْ النَّاسِ . رواه الترمذي ( 2794  وأبو داود ( 4017  وابن ماجه ( 1920

Муовия ибн Ҳайдаҳ Қушайрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен : “Эй Аллоҳнинг расули авратимизни кимга кўрсатиб, кимдан тўсинамиз” деб сўрадим. У зот  : “Аёлинг, қўл остингдаги чўрингдан бошқасидан сақла” дедилар. “Қавм баъзиси баъзиси билан бирга бўлгандачи” дедим. Авратингни кўрсатмаслигингни имкони бўлса, кўришмасин" дедилар. “Эй Аллоҳнинг расули, ҳоли қолганимиздачи” дедим. “Аллоҳ одамлардан кўра ҳаё қилишга ҳаққлироқдир” дедилар. Абу Довуд ва ибн Можа ривоятлари.
2). Жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat