Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақиқа ҳақида

14:14 / 15.03.2016 | Jalolhon | 2989

Ассалому алайкум! 2015-йил февраль ойида 2 қўзичоқ олдим. Иккала қўйни қай бири катта бўлса ўшанисини ўғлим учун ақиқага сўйиш ва иккинчисини боқиб берган одамга бериш учун ният қилгандим. 4 ой ўтгандан кейин боқиб бераётган одам боқишга вақти бўлмаётганлигини айтиб, қайтариб берди ва бошқа одамга бердим. Қўйлар сал кам бир ёш бўлганда сўймоқчи бўлган сариқ қўй эмас, илк бошида ният қилганимдек сариқ қўйдан жуссаси каттароқ бўлиб ўша боқишга олиб қолмоқчи бўлган қўчқорнинг шохи тескари ўсиб бошини шикастлаб қўйди. Танишлар сўйиб юбориш кераклигини айтишди. Мен узоқда бўлганлигим учун қўйни боқиб бераётган одамга ўғлимни ақиқаси учун атаб сўйдиришини тайинладим. Қассоб қўй эгасини эҳсони учун деб сўйибди. Эртаси куни келиб қўй боққан одамни рози қилиб, пул ва гўшт бериб, бошка танишларга  тарқатдим ва ўзимга ҳам 2кг олиб қолдим. Сўймоқчи бўлган қўй қолиб, кўпайтириш учун олиб қўйган қўйни сўйлгани учун ақиқа адо бўладими?

2. Ақиқа учун сўйилган ҳайвоннинг суякларига тиғ тегмаслиги лозим ва суяклари мевали дарахт тагига кўмилиши шартми ёки афзалми?
Жавобингиз учун олдиндан катта рахмат Аллох рози булсин сизлардан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1. Сўймоқчи бўлган қўй қолиб, кўпайтириш учун олиб қўйган қўйни сўйлгани учун ақиқа адо бўлади. 2. Бекор гап. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat