Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яратувчилик сифати

08:07 / 10.08.2016 | Oddiy yigit | 796

Ешитишимча инсонлар бир нарсани иҳтиро қилса унга «фалон нарсани яратди» дeб гапириш мумкин eмас eкан. Яратувчанлик фақат Аллоҳга ҳос болиб, инсонларга нисбатан бу сифат ишлатилса, уни Аллоҳга тeнглаштириш болар eкан. Бунинг ҳукми қандай. жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сураси 49-оятида

 وَرَسُولاً إِلَى بَنِي إِسْرَائِيلَ أَنِّي قَدْ جِئْتُكُم بِآيَةٍ مِّن رَّبِّكُمْ أَنِّي أَخْلُقُ لَكُم مِّنَ الطِّينِ كَهَيْئَةِ الطَّيْرِ فَأَنفُخُ فِيهِ فَيَكُونُ طَيْرًا بِإِذْنِ اللّهِ وَأُبْرِىءُ الأكْمَهَ والأَبْرَصَ وَأُحْيِي الْمَوْتَى بِإِذْنِ اللّهِ وَأُنَبِّئُكُم بِمَا تَأْكُلُونَ وَمَا تَدَّخِرُونَ فِي بُيُوتِكُمْ إِنَّ فِي ذَلِكَ لآيَةً لَّكُمْ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ۝  

49. Ва Бану Исроилга расул қиладиким, (у дер): «Албатта, мен сизга Роббингиздан мўъжиза келтирдим. Албатта, мен сизга лойдан қуш шаклига ўхшаш нарса ясаб, унга пуфласам, Аллоҳнинг изни билан қуш бўлади. Аллоҳнинг изни билан туғма кўр ва песларни тузатаман ва ўликни тирилтираман. Сизларга уйларингизда нимани емоқдасиз-у, нимани сақлаяпсиз – хабарини бераман. Агар мўмин бўлсангиз, албатта, бунда сиз учун оят (белги) бордир. (“Тафсири Ҳилол” китобидан).
Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада Исо алайҳиссалом тарафларидан “Албатта, мен сизга лойдан қуш шаклига ўхшаш нарса ясаб, унга пуфласам, Аллоҳнинг изни билан қуш бўлади” деган сўзларини ҳикоя қилиб келтирган. “Лойдан қуш шаклига ўхшаш нарса ясаш” сўзини “Ахлуқу” яъни халқ қиламан лафзи билан келтирган. Яратиш Аллоҳ таолонинг Ўзига хосдир, лекин мажозан бандаларга ҳам ишлатилади. Албатта “яратдим” сўзини ишлатмаган яхшироқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat