Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўғирлик

08:27 / 10.08.2016 | DILMUROD | 2902

Ассалому алайкум! Биз ишхонада 5 киши ишлаймиз. Орамизда пул йўқолди. Менсиз улар (парихон)га боришибди ва натижада мендан гумон қилишяпти. Лeкин мен олмаганман. Парихоннинг гапига ишониб, мендан гумон қилишлари тўғрими? Мeн нима қилай. Илтимос тeзроқ жавобини билдиринглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Сабаъ” сурасида марҳамат қилади : فَلَمَّا قَضَيْنَا عَلَيْهِ الْمَوْتَ مَا دَلَّهُمْ عَلَى مَوْتِهِ إِلَّا دَابَّةُ الْأَرْضِ تَأْكُلُ مِنسَأَتَهُ فَلَمَّا خَرَّ تَبَيَّنَتِ الْجِنُّ أَن لَّوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ الْغَيْبَ مَا لَبِثُوا فِي الْعَذَابِ الْمُهِينِ۝ 14. Биз у(Сулаймон)га ўлимни ҳукм этганимизда, асосини еяётган ёғоч қуртидан бош¬қа ҳеч бир нарса унинг ўлими ҳақида далолат қилмади. Йиқилганида, жинларга, агар улар ғайбни билганларида, хорловчи азобда қолмаган бўлишлари аён бўлди. Аллоҳ таоло Сулаймон алайҳиссаломнинг жонларини у киши жинларни ишлатиб қўйиб, асоларига суяниб турганларида олган. Жинлар эса Сулаймон кузатиб турибди, деб қўрққанларидан, машаққатли ишларида давом этаверганлар. Аллоҳ таолонинг иродаси билан бир ёғоч қурти Сулаймон алайҳиссалом суяниб турган асони ея бошлаган. Қурт асони маълум миқдорда еганидан кейин асонинг таянч нуқтасига футур етиб, жойидан сурилган ва Сулаймон алайҳиссаломнинг жуссалари ерга йиқилган. Шундагина жинлар ўз даъволарига қарши ўлароқ, ғайб илмини билмасликларини тушуниб етганлар. Ана шундагина жинларга «...агар улар ғайбни билганларида, хорловчи азобда қолмаган бўлишлари аён бўлди». Ҳолбуки, одамлардан баъзилари ўша ожиз жинларга ибодат қилиб юрибдилар. Улар ғайбни биладилар, деб улуғламоқдалар. Ва яна “Намл” сураси 65-оятида ҳам : قُل لَّا يَعْلَمُ مَن فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ الْغَيْبَ إِلَّا اللَّهُ وَمَا يَشْعُرُونَ أَيَّانَ يُبْعَثُونَ۝ 65. Сен: «Осмонлару ерда Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ғайбни билмас», – деб айт. Улар қачон қайта тирилтирилишларини ҳам сезмаслар. Ғайбни билиш фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига хосдир. Аллоҳдан бошқа ҳеч ким – на инсон, на фаришталар, на жинлар ғайбни билмайди. Бу эса Аллоҳ таолонинг мутлақ илм эгаси эканини англатиш билан бирга, махлуқотлар учун У буюк Зотнинг лутфи ҳамдир. Ўйлаб кўрайлик, инсон ўз тақдирини – бир кун, бир ҳафта, бир ой, бир йилдан кейин ёки умрининг охиригача нималар бўлишини аниқ билса, унинг учун ўша кун, ҳафта, ой, йил ва умрнинг қизиғи қоладими? Албатта, йўқ. Бу мулоҳаза фақат биргина ғайб ҳақида. Яна қанчадан-қанча ғайб ишлари бор, уларни ҳам мулоҳаза қилсак, шунга ўхшаш ҳикматлар келиб чиқаверади. «Улар қачон қайта тирилтирилишларини ҳам сезмаслар». Инсоннинг қачон қайта тирилиши ҳам ғайб илмидир. Уни ҳам осмонлару ерда Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Инсонларнинг ўзлари қачон қайта тирилишларини ҳатто сезмайдилар. Бу масала ҳам майли, ундан каттароғини ҳам сезмайдилар. Ёки билармикинлар? (“Тафсири Ҳилол” китобидан). حَدَّثَنَا عَلِيٌّ، حَدَّثَنَا هِشَامٌ، أَخْبَرَنَا مَعْمَرٌ، عَنِ الزُّهْرِيِّ. ح وَحَدَّثَنِي أَحْمَدُ بْنُ صَالِحٍ، حَدَّثَنَا عَنْبَسَةُ، حَدَّثَنَا يُونُسُ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، أَخْبَرَنِي يَحْيَى بْنُ عُرْوَةَ بْنِ الزُّبَيْرِ، أَنَّهُ سَمِعَ عُرْوَةَ بْنَ الزُّبَيْرِ، قَالَتْ عَائِشَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: سَأَلَ أُنَاسٌ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم عَنِ الْكُهَّانِ، فَقَالَ: «إِنَّهُمْ لَيْسُوا بِشَيْءٍ». فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، فَإِنَّهُمْ يُحَدِّثُونَ بِالشَّيْءِ يَكُونُ حَقًّا. قَالَ: فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم «تِلْكَ الْكَلِمَةُ مِنَ الْحَقِّ يَخْطَفُهَا الْجِنِّيُّ فَيُقَرْقِرُهَا فِي أُذُنِ وَلِيِّهِ كَقَرْقَرَةِ الدَّجَاجَةِ، فَيَخْلِطُونَ فِيهِ أَكْثَرَ مِنْ مِائَةِ كَذْبَةٍ». أطرافه: 3210، 3288، 5762، 6213 - تحفة: 17349 Оиша розияллоҳу анҳо айтади: «Одамлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан коҳинлар ҳақида сўрашди. «Улар ҳеч нима эмас», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, гоҳида улар бир нарсани айтишади, у ҳақ бўлиб чиқади ку?» дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўша гап ҳақиқатдан бўлиб, жин уни илиб олиб, ошнасининг қулоғига товуқ қақиллагандек қақиллайди. Сўнг улар унга юздан ортиқ ёлғон аралаштиришади», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Ким “фолбин ростдан ҳам ғайбни билади” деб эътиқод қилса, динига, никоҳига путур етади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat