Ассалому алайкум! Эр хотини билан жанжаллашиб, “агар боламни шу ишга аралаштирсанг менга бундай оилани кераги йўқ” деса ва бу гапни айтаётганда талоқни ният қилмаган бўлса, шу гап кинояли талоқ ҳисобланадими? Агар кинояли талоқ бўлса нечта талоқ тушади ва ушбу шартли талоқ гапни ечиш учун нима қилиш зарур?
Ва алайкум ассалом! Агар воқеа худди сиз айтганингиздек бўлса, ўртага талоқ тушмаган. Валлоҳу аълам!