Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Болани эмизмаслик

16:22 / 31.08.2021 | Shohruz Sulton | 437

Ассалому алайкум! Опа сингил икки жойга турмушга чиқди опа 9 йилдан буён фарзанд кўрмади, сингил 2 фарзанд кўрди ва 3-сига хомиладор бўлди ва опасига айтди агар шу фарзандимни туғсам сизларга бераман деди. Туғди, эмизмасдан бериб юборди. Шунда эмизмаганлиги учун болани хақига хиёнат бўлмайдими? Бола 1 ойдан бери каша еяптикан шуни хукми қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар туққан онаси эмизмаса зарар бўладиган бўлса, болани эмизиш керак эди. Уни узрсиз эмизмасдан қўйиб бўлмайди. Чунки бу вақтда онанинг сути бола учун энг муносиб озуқа ва боланинг ҳаққи ҳисобланади. Агар она касал бўлса ёки сути бўлмаса зарари йўқ. Шариатда болани эмизиш икки йилгача эканлиги баён қилинган. Агар кимдир ундан олдин тўхтатмоқчи бўлса, бунда иккита шарт бор. Биринчиси: болага зарар етмаслиги керак. Иккинчиси: эр-хотиннинг иккиси ҳам бунга рози бўлиши керак.
Ибн Ҳузома ва Ибн Ҳиббонлар Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган узун ҳадисларида, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам жумладан шундай деганлар: «Сўнгра мени яна олиб кетилди. Синаларини илонлар тишлаётган аёлларга тўғри келиб қолди. «Буларга нима бўлган?» дедим. «Улар болаларини сутларидан ман қилишади», дейилди». Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat