Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бамдод намозини ўқиш

20:23 / 05.08.2016 | DONIYOR | 3008

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен Россияда ишлайман. Бу ерда хуфтон соат салкам 23-00да бамдод эса 03-00 да. Кундузи ишлайман, хуфтон намозини ўқиб ётаман, бамдодга эса чарчаб ухлаб қолияпман. Эрталаб яна ишга чиқишим керак. Шунга бирор маслаҳат берсангиз, нима қилишни билмай қолдим. Илтимос мен ҳақимга дуо қилинг, ишимни ўнгидан берсин ва бамдодни ўз вақтида ўқий. Жавоб учун олдиндан раҳмат Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Наазиат” сурасида марҳамат қилади :

 وَأَمَّا مَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِ وَنَهَى النَّفْسَ عَنِ الْهَوَى۝ 

40. Ва аммо ким Роббининг ҳузурида туришдан қўрққан ва нафсни ҳавойи хоҳишдан қайтарган бўлса... 

Ким фоний дунёда Аллоҳ таолога рўбарў бўладиган мақомдан қўрқиб, ўз ҳавойи нафсини жиловлаб, дин амридан чиқмай юрган бўлса...

  فَإِنَّ الْجَنَّةَ هِيَ الْمَأْوَى۝ 

41. бас, албатта, жаннат (унга) жой бўладир. 

Чунки Аллоҳ таоло Ўзига иймон келтириб, ибодат ила ўтган ҳар бир бандага жаннатдан жой беришни ваъда қилган. Мазкур оятлар ҳар бир инсон ўзининг ким эканини аниқ ўлчаб оладиган дақиқ тарозидир. Ортиқча гапнинг кераги йўқ. Ўтган оятларда «Тоомматул кубро» – «катта офат» бўлган қиёматнинг баъзи ҳолатлари васф қилиниб, сўнгра кимлар жаҳаннамга тушади-ю, кимлар жаннатдан жой олиши айтиб ўтилгандан сўнг, энди келадиган оятларда қиёматга иймони йўқларнинг у кунга нисбатан ишончсиз қарашлари баён қилинади. Уларнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга истеҳзоли савол беришлари у зотга бевосита хитоб қилиб айтилади. 

“Мааъуун” сурасида : 

فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ۝  الَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ۝  

4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки…

5. Улар намозларини унутувчилардир. Яъни намознинг маъноларини, ҳикматларини, инсоннинг виждонини поклашини, қалбда марҳамат-шафқатни қўзғашини унутганларнинг ҳолига вой! Жойи жаҳаннам! Аллоҳ таоло «Анкабут» сурасининг 45-оятида: «…албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур», – деган. Ким намоз ўқиса-ю, ёмон ишлардан қайтмаса, у намозини унутганлар жамоатидан бўлади. Ушбу оятларнинг маъноси ҳақида муфассирларимиз бир қанча таъвиллар айтганлар. Абул Олия: «Булар намозни ўз вақтида ўқимайдиганлар, рукуъ ва саждаларини яхшилаб, батамом қилмайдиганлар», – деган. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Бу шундай намозхонки, у ўзи ўқиган намозидан савоб умид қилмайди ва уни ўқимаса, иқобидан қўрқмайди», – деганлар. Ибн Жарир Тобарий келтирган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу оят ҳақида сўралганда, «Улар намозни ўз вақтидан орқага сурадиганлар», – деганлар. Муфассирларимиз ушбу жумладаги келишик қўшимчаларига ҳам алоҳида эътибор берганлар. Оятда «Ан солатиҳим сааҳуун» – «намозларини унутувчилар», дейилмоқда, «фии солатиҳим» – «намозларида» дейилмаяпти. Шундан оятда мунофиқлар ҳақида сўз кетаётгани келиб чиқади. Чунки мўмин киши ҳам намоз ичида баъзи нарсаларни унутиши мумкин. Лекин унутиш билан унутишнинг фарқи бор. Мунофиқнинг намозни унутиши ўқимаслик, унга эътиборсизлик қилиши ила бўлади. Мўмин эса намознинг ичида бирор нарсани унутиб, хатога йўл қўйса, саҳв саждаси қилиб, дарҳол тўғрилайди. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat