Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёл киши билан маслаҳатлашиш

06:05 / 17.08.2016 | Бахтиёр | 4029

Ассалому алайкум! Эр киши оила, рўзғор ишларидан ташқари эътиборли катта ишларни аёли билан маслаҳатлашмаслиги тўғрисида шариатда кўрсатма борми? (Катта ишлар аёли тинчини бузиши мумкин, улар нотўғри кўрсатма бериши мумкин ва ҳоказо).


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Аёлларга маслаҳат солиб, уни тескарисини қилинган” дейилган ҳадис ўта заифдир. Баъзилар уни тўқима ҳам деганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга биринчи ваҳий нозил бўлганида у зотни тасдиқ қилган, қалбига тасаллий берган ва энг нозик маслаҳатни берган зот ҳам аёл киши бўлади. “...Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам елкалари титраган ҳолда улар (оятлар) билан қайтиб келиб, Хадижа бинт Хувайлид розияллоҳу анҳонинг олдига кирдилар-да: «Мени ўраб қўйинглар! Мени ўраб қўйинглар!» дедилар. У зотни ўраб қўйишди. Қўрқинчлари кетгач, Хадижага: «Эй Хадижа, менга нима бўлди экан?! Ўзимдан хавотирланиб қолдим», дедилар ва бор хабарни айтиб бердилар. Хадижа шундай деди: «Йўқ, хушнуд бўлинг! Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сизни асло шарманда қилмайди. Аллоҳга қасамки, сиз силаи раҳм қиласиз, рост сўзлайсиз, оғирни енгил қиласиз, йўқсилларни қўллайсиз, меҳмонга меҳмоннавозлик кўрсатасиз, ҳақ йўлда бошга тушган кулфатларда ёрдам берасиз». Сўнгра Хадижа у зот билан йўлга тушиб, Варақа ибн Навфалнинг олдига бошлаб борди. У Хадижанинг амакиси, отасининг укасининг ўғли эди. Жоҳилият даврида насронийликни қабул қилган киши эди. Арабча ёза олар, Инжилдан Аллоҳ хоҳлаганича ибронийча ёзарди. У қартайиб қолган чол бўлиб, кўзи кўрмай қолган эди. Хадижа: «Эй амакиваччам! Биродарингизнинг ўғлига қулоқ солинг!» деди. Варақа: «Эй биродаримнинг ўғли, нимани кўряпсан?» деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга кўрганларини айтиб бердилар. Варақа: «Бу Мусога нозил қилинган Номусдир...\* Қанийди ўшанда навқирон бўлсам! Қанийди ўшанда тирик бўлсам!» деди. Яна бир гап айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улар мени ҳайдаб ҳам чиқаришадими?» дедилар. Варақа: «Ҳа, сен олиб келган нарсани келтирган киши борки, унга азият етказилган. Ўша кунинггача тирик бўлсам, сенга катта ёрдам бераман», деди...” Уммат жар ёқасида турганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оналаримизга маслаҳат солганлар ва кўрсатмалари туфайли уммат ҳалокатдан омонда қолган.

«...فَلَمَّا فَرَغَ مِنْ قَضِيَّةِ الْكِتَابِ قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم لِأَصْحَابِهِ: «قُومُوا فَانْحَرُوا، ثُمَّ احْلِقُوا». قَالَ: فَوَاللهِ مَا قَامَ مِنْهُمْ رَجُلٌ حَتَّى قَالَ ذَلِكَ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ، فَلَمَّا لَمْ يَقُمْ مِنْهُمْ أَحَدٌ دَخَلَ عَلَى أُمِّ سَلَمَةَ، فَذَكَرَ لَهَا مَا لَقِيَ مِنَ النَّاسِ. فَقَالَتْ أُمُّ سَلَمَةَ: يَا نَبِيَّ اللهِ، أَتُحِبُّ ذَلِكَ؟ اخْرُجْ ثُمَّ لَا تُكَلِّمْ أَحَدًا مِنْهُمْ كَلِمَةً حَتَّى تَنْحَرَ بُدْنَكَ، وَتَدْعُوَ حَالِقَكَ فَيَحْلِقَكَ. فَخَرَجَ فَلَمْ يُكَلِّمْ أَحَدًا مِنْهُمْ، حَتَّى فَعَلَ ذَلِكَ نَحَرَ بُدْنَهُ، وَدَعَا حَالِقَهُ فَحَلَقَهُ. فَلَمَّا رَأَوْا ذَلِكَ، قَامُوا فَنَحَرُوا، وَجَعَلَ بَعْضُهُمْ يَحْلِقُ بَعْضًا، حَتَّى كَادَ بَعْضُهُمْ يَقْتُلُ بَعْضًا غَمًّا... »

“...Шартнома масаласидан фориғ бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз асҳобларига: «Туринглар, қурбонликларни сўйиб, кейин сочларингни олдиринглар», дедилар. Аллоҳга қасамки, улардан бирортаси ҳам ўрнидан турмади. Ҳатто у зот буни уч марта қайтардилар. Уларнинг ҳеч бири турмагач, Умму Саламанинг ҳузурига кирдилар ва ўзларига одамлардан етган нарсани унга айтдилар. Шунда Умму Салама: «Эй Аллоҳнинг Набийси, сиз шуни истаяпсизми? Чиқиб, баданаларингизни сўйиб, сартарошингизни чақириб, сочингизни олдирмагунингизча уларнинг ҳеч бирига бирор калима ҳам гапирманг», деди. У зот чиқиб, то ўша нарсаларни бажаргунларича уларнинг ҳеч бирига гапирмадилар. Қурбонликларини сўйдилар. Сартарошларини чақирдилар. (Сартарош) у зотнинг сочларини олди. (Саҳобалар) буни кўргач, туриб, қурбонликларини сўйишди ва бир-бирларининг сочларини ола бошлашди. Улар (буйруқни дарҳол бажармаганлари учун) аламдан бир-бирларини ўлдириб қўяй дейишарди...”.  (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat