Ассалому алайкум! Минг хижолат билан савол беряпман қайнота келинни сўкишга хақлими мани кўрди дегунча сўкиб хақорат қиладила. Жуда хам кўнглим оғрийди, уйдан чиққим, кўзларига кўрингим келмайди. Қизлик уйимда умуман сўкиш эшитмаганим учунми жуда оғир ботяпти. Тезро ўлишини кўп сўрайдиган бўп қолдим Аллоҳимдан. Шу зараза етим деб ўзимдан хам нафратланиб кетаман. Илтимос маслахат беринг нима қилай?
– Ва алайкум ассалом! Келинни сўкишга ҳаққи йўқ. Қайнотангизга ўлим сўрагандан кўра инсоф беришини сўранг. Валлоҳу аълам!