Ассалому алайкум! Кўп жойларда гувоҳ бўлаяпман. Нeгадир ёш йигитларимиз жума намозларига бош кийимсиз киришади ва намозни адо этишади. Бош кийимсиз ўқилган намоз қабул бўлмайдику?
Ва алайкум ассалом! Шариатимизда “Бош кийимсиз ўқилган намоз қабул бўлмайди” деган гап йўқ. Ўқигани учун шукр қилиб, қолганини Аллоҳга ҳавола қилайлик. حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ مُحَمَّدٍ قَالَ: حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ آدَمَ قَالَ: حَدَّثَنَا زُهَيْرٌ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ قَالَ: حَدَّثَنَا أَبُو جَعْفَرٍ أَنَّهُ كَانَ عِنْدَ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ هُوَ وَأَبُوهُ، وَعِنْدَهُ قَوْمٌ فَسَأَلُوهُ عَنِ الْغُسْلِ. فَقَالَ: يَكْفِيكَ صَاعٌ. فَقَالَ رَجُلٌ: مَا يَكْفِينِي. فَقَالَ جَابِرٌ: كَانَ يَكْفِي مَنْ هُوَ أَوْفَى مِنْكَ شَعَرًا، وَخَيْرٌ مِنْكَ، ثُمَّ أَمَّنَا فِي ثَوْبٍ. طرفاه: 255، 256 - تحفة: 2641 - 73/1 «Абу Жаъфар айтадики, у отаси билан Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумонинг ҳузурида эди. У кишининг олдида бошқа одамлар ҳам бўлиб, улар ундан ғусл ҳақида сўрашди. У: «Сенга бир соъ (сув) етади», деди. Шунда биров: «Менга етмайди», деди. Жобир: «Сендан кўра сочи кўп, сендан кўра афзал зотга ҳам етар эди», деди. Сўнгра бизга битта кийимда имом бўлди». Изоҳ: Ўша пайтларда ҳозиргидек бичиб-тикилган кийимлар урф бўлмаган эди. Иккита эн газламани олиб, биттасини тананинг уст қисмига, иккинчисини пастки қисмига ўраб юрилар эди. Жобир розияллоҳу анҳу устки ридоларини киймай, пастки кийим – лунгининг ўзида имомликка ўтганлар. Буни шундай қилиш ҳам жоиз эканини билдириш учун қилганлари кейинги ривоятларда келади. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!